Huawei: P9 туркумидаги смартфонлар нархи эълон қилинди

Huawei: P9 туркумидаги смартфонлар нархи эълон қилинди

Қўш камерали, “жонли сурат” олиш қобилиятига эга Huawei P9 туркумидаги смартфонларга оид навбатдаги маълумотлар, жумладан уларнинг нарх-наволари эълон қилинди.

Бугунда ушбу туркумда Huawei P9, Huawei P9 lite, Huawei P9 Max каби смартфонлар мавжуд. Шунингдек, гаджетнинг каттароқ экран ва хотирага эга талқини ҳам намойиш этилган эди.

P9 модели 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ қўшимча хотирали Snapdragon 650 процессорига эга бўлади. Шунингдек, унинг 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ ички хотирага эга Kirin 950 процессорли талқини ҳа ишлаб чиқарилади.

P9’нинг улканроқ талқини  P9 Max Kirin 955 процессори ва 4 ГБ тезкор, 64 ГБ ички хотира билан таъминланиши ҳам режалаштирилган.

Смартфонларнинг барча талқини орқа томонида 12 МП қўш камерага, 8 МП олд камерага, бармоқ излари сканери технологиясига эга бўлади.

Huawei P9 lite тақлини $289, P9 Max талқини $627 доллардан сотувга чиқарилади.

Р9 смартфонининг стандарт талқини 5.2 дюймли Full HD-экранга эга бўлади. Max талқини эса 6 дюймли QHD экранли бўлади. Қурилмалар 3900 мАс аккумулятор билан таъминланган.

Қурилмаларнинг расмий тақдимоти 9 март куни Берлинда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.