Huawei коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга зарур гаджетлар тақдим этди

  •   DiMaX
  •  793
  •  17.03.2020 17:49

Huawei коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга зарур гаджетлар тақдим этди

Ҳозир коронавирусга қарши курашишни назоратга олиш ва самарали иш олиб боришда, унинг олдини олишда замонавий технологиялардан фойдаланиш долзарб вазифадир. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бу ишга жиддий ёндашмоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистоннинг «Koronаvirus info» каналини Telegram расман тасдиқлади

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги Huawei компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистонда коронавируснинг олдини олишда АКТ-технологиялардан самарали фойдаланиш мақсадида бир қатор келушувлар амалга оширилмоқда.

Келишувларга кўра Huawei компанияси томонидан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида ўрнатилган бир нечта тепловизор камераларни ҳамда рация ва боди-камераларни тақдим этди. Яқин орада Хитойнинг етакчи клиникалари билан тажриба алмашиш ва коронавирус тарқалишининг олдини олишда оптимал йўлни танлаш мақсадида видеоконференц-алоқани ўрнатиш ва йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

ЎҚИНГ: Хитой бутун бошли мамлакатларни интернетдан узиб қўйиши мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!