Huawei раҳбари рақиблар флагманини дунёдаги энг зўр смартфон, деб эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  1199
  •  11.02.2021 12:47

Huawei раҳбари рақиблар флагманини дунёдаги энг зўр смартфон, деб эълон қилди!

Хитой телекоммуникацион гиганти – Huawei корпорациясининг асосчиси ва бош директори қизиқ чиқиш қилди. Жэнь Чжэнфэй айни дамда жаҳондаги энг зўр смартфон сифатида... iPhone 12 флагманларини эътироф этди!

ЎҚИНГ: Эгасини рози қилган ўнта Android-смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил январь)

«Европалик илғор смартфонлар харидорлари Apple’ни яхши кўришади. Huawei’нинг ўзида энди премиум-класс телефонлари йўқлиги сабабли, Huawei тақдим этган 5G технологияси қанчалик зўр эканлигини исботлашда бизга Apple смартфонлари ёрдам берди», деган Жэнь Чжэнфэй.

Дарвоқе, яқиндагина энг тезкор 5G-интернети мавжуд бўлган шаҳарлар рейтинги чиққан бўлиб, уни тузиш учун айнан шу iPhone 12 смартфонидан фойдаланилган – унга ўрнатилган Ookla Speedtest иловаси орқали 15 та йирик шаҳарда 5G-интернет тезлиги ўлчанган.

ЎҚИНГ: iPhone 12 ҳамда Huawei Mate 40 мустаҳкамлигини тасодифан... кир ювиш машинасида синаб кўришди!

Бундан ташқари, компания етакчиси АҚШ ва Huawei орасидаги муносабатларни тиклашга чақирди. Хитойдаги халқаро ОАВ олдида чиқиш қилар экан, у президент Байден билан мулоқотга тайёр эканлигини билдирди ва янги маъмурияти томонидан «очиқ сиёсат» юргизилишидан умид қилаётганини айтди.

Huawei раҳбари ўз нутқининг якунида корпорация ўзининг смартфонлар бўлимини сотиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди. «Биз истеъмолчиларга мўлжалланган қурилмалар ҳамда смартфонлар ишлаб чиқариш бизнесимизни ҳар қандай вазиятда ҳам сотмасликка қарор қилдик», деди Жэнь Чжэнфэй.

ЎҚИНГ: Унча-мунчага ўз нархини йўқотмайдиган ўнта смартфон

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!