Huawei раҳбари тақдимотдан сўнг Mate 30 ҳақида интервью берди

Huawei раҳбари тақдимотдан сўнг Mate 30 ҳақида интервью берди

Huawei Mate 30 Pro смартфони анчагина кўп миш-мишлар ва баҳслар билан тақдим қилинди. Смартфондаги инновацион камера тизими, такомиллаштирилган дисплей ва тезкор қувватлаш технологияси Huawei ҳали ҳам смартфон бизнесида етакчи эканлигини кўрсатади. Ўзи аслида, АҚШ—Huawei тақиқи янги флагманда Google хизматлари ўрнатилишига сабаб бўлгани боис тақдимот маросими ўтказилиши кўпчилик учун ҳайратланарли бўлди.АҚШ тақиқи Huawei'ни тўхтатиб қололмади — компания ўз мақсадида қатъий турди ва Google иловалари бўладими-бўлмайдими янги маҳсулотни намойиш қилди. Қизиғи, компания янги Mate смартфонлари Европада сотувга чиқариладими йўқми бу ҳақда маълум қилмаган бўлса-да, қурилмалар нархини еврода кўрсатди. Хитой компанияси Mate 30 оиласи гадежтларини турли бозорларга босқичма-босқич чиқара бошлайди, бироқ жаноб Ю мўлжалда айнан қайси бозорлар борлигини айтмади.ОАВ билан бўлган интервьюсида компания раҳбари Ричерд Ю Google хизматларисиз Mate 30 қандай кутиб олиниши ҳақидаги фикрларига тўхталиб ўтди. Қайси бозорларда сотувга чиқарилиши ҳақидаги саволга эса қурилма биринчи навбатда Осиёдаги мижозларга етказилишини таъкидлади. У, шунингдек, Осиё ва Ўрта Шарқ бозорлари мижозлари Google хизматлари бўлмаса ҳам, смартфонни сотиб олаверишларини тушунтирди. Бунга сабаб қилиб эса қурилманинг кучли эканлигини кўрсатди. Google сервислари ҳақидаги саволга эса: "Кўплаб учинчи томон иловалари мавжуд ва ҳар қандай иловани юклаб олиш мумкин бўлган манбалар ҳам бор", дея жавоб қайтарди. Бу билан жаноб Ю Google иловаларини қурилмага бошқа манбалар орқали юклаб олиш мумкинлигини билвосита таъкидлади. Бироқ, ўзингизга ҳам маълумки, Huawei уларни олдиндан юклаб қўя олмайди.Фойдаланувчилар — Huawei'нинг Play Store'га муқобили — App Gallery'дан иловалар юклашлари мумкин бўлади. Huawei билан ишлашни рағбатлантириш учун компания App Gallery'дан келадиган даромаднинг 85% ини дастурчиларга бермоқчи. "Бизнинг бошқа имконимиз йўқ. ... шундай қилишга мажбурмиз. ... компаниялар, ҳамкорларимиз ва етказиб берувчи дилерлар ҳам бизни тушунади", қўшимча қилди Ю.Агар иқтисодий вазият ўзгариб қолса, Huawei шу заҳоти дастур янгиланишини тақдим қилиш билан смартфонга Google хизматларини жўнатади. Бироқ АҚШ-Хитой савдо уруши давом этар экан, бунинг қачон юз бериши ҳозирча номаълум.Айни дамда, Huawei'нинг Хитойдаги савдолари яхши кетмоқда, сабаби фақат Хитой бозори учун чиқарилган смартфонларга, барибир, Google иловалари керак бўлмайди. Ю энг зўр камера, энг зўр дизайн, энг зўр 5G'га эга, энг зўр ишловчи Mate смартфони ҳаммага ёқиб тушишини таъкидлади.5G технологиясини кўплаб Ғарб давлатларида ҳозирча кенг тарқалмаган бўлиши мумкин, лекин Хитой 5G пойгаси борасида анча илгарилиб кетган ва мамлакатнинг аксарият қисмида янги авлод тармоғи кенг тарқалган. Кейинги йилдан бошлаб эса компания 5G'да ишловчи ўрта тоифа қурилмаларини ҳам ишлаб чиқармоқчи.

ЎҚИНГ: Huawei илк «ақлли» кўзойнагини нақ битта смартфон нархида сотувга чиқарди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!