Huawei селфи-камераси 20 МП, бош камераси қўш модулли смартфон тақдим қилди

Huawei селфи-камераси 20 МП, бош камераси қўш модулли смартфон тақдим қилди

Huawei компанияси қўш объективли бош камерали ва олд камераси 20 МП бўлган Nova 2 ҳамда Nova 2 plus смартфонларини тақдим қилди.

Huawei Nova 2 смартфони 5 дюймли, full HD (1920 x 1080 пикселли) сиғимли ва 2.5D эффектига эга қайрилма дисплейга эга. Унга 4 гигабайтли тезкор ва 64 гигабайтли доимий хотира, 128 ГБ.гача флешкани қўллаб-қувватлайдиган microSD бўлмачаси ўрнатилган. Бу бўлмача гибрид, яъни унга ёки сим-карта ёки флешка қўйиш керак.
Huawei Nova 2 2950 мА соат сиғимли аккумуляторга эга.

Huawei Nova 2 Plus эса 5.5 дюймли Full HD (1920 x 1080 пикселли), 2.5D эффектига эга дисплей билан таъминланган. Унинг тезкор хотираси 4 ГБ, доимий хотираси 128 ГБ, шунингдек 128 гигабайтли қўшимча хотирани ўқийдиган microSD бўлмачаси ҳам мавжуд.
Huawei Nova 2 Plus 3340 мА соатлик аккумуляторга эга.

Ўлчамлари: 153.9×74.9×6.9 мм, вазни — 169 грамм.

Huawei Nova 2 ҳамда Nova 2 Plus гаджетларидаги қўш объективли бош камераларнинг бирига 12 мегапикселли, иккинчисига 8 МП модул ўрнатилган. Олд камера сиғими эса 20 мегапиксел.

Мобил алоқа воситалари Kirin 659 процессори ҳамда MaliT830-MP2 видеокартаси платформасида ишлайди. Яна бир ўзига хослиги — девайсларда сифатли 3D услубда таралувчи овозга масъул алоҳида AK4376 аудио чипи ўрнатилган.

Смартфонлар Android 7.0 (Nougat)’нинг ўзлаштирилган EMUI 5.1H талқинида ишлайди, 4G LTE, WiFi 802.11 b/g/n, Bluetooth 4.2, GPS / Glonass каби алоқа тармоқларида ишлайди. Корпусда универсал USB Type-C порти, бармоқ излари сканери, мавжуд.

Huawei Nova 2 df Nova 2 Plus кўк, оч яшил, тилла ранг, қора ва оч пушти рангдаги корпусда ишлаб чиқарилади. Смартфонлар 16 июндан, Nova 2 $364, Nova 2 Plus $423 доллар баҳосида сотувга чиқарилади.