Huawei смартфонларига HarmonyOS 2.0 тақдим этилди! (+биринчи «жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1394
  •  16.12.2020 17:56

Huawei смартфонларига HarmonyOS 2.0 тақдим этилди! (+биринчи «жонли» видео)

Биз яқинда HarmonyOS 2.0 прошивкасини олувчи Huawei ҳамда Honor смартфонлари, планшет ва смарт-соатлари рўйхатини эълон қилган эдик. Хитойлик техногигант бугун – 16 декабрь куни ушбу тизимни айрим смартфонлари учун тақдим этди.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Нархини энг секин йўқотадиган смартфонлар (2020 йил рейтинги)

HarmonyOS 2.0 прошивкаси ҳозирча Huawei P40, P40 Pro, Mate 30 ҳамда Mate 30 Pro смартфонларига, шунингдек, MatePad Pro планшетига бета-версия ҳолида чиқди. Яъни, ушбу қурилмаларда операцион тизимни фақат бета-тест дастурига қўшилган синовчилар ишлатиб кўра оладилар.

HarmonyOS 2.0 бета-тести учун рўйхатга олиш бугун очилган бўлиб, январнинг охиригача давом этади. Яъни, юқорида санаб ўтилган гаджетларнинг барча эгалари учун прошивканинг якуний талқини баҳордагина чиқиши мумкин.

Шу билан бирга, HarmonyOS тизимида ишлаётган Huawei P40 смартфонининг биринчи «жонли» видеоси ҳам пайдо бўлди:

HarmonyOS 2.0 операцион тизими билан бирга, Huawei дастурчилар учун унда ишлашга мўлжалланган жиҳозлар тўпламини ҳам тақдим этди. Уларга код ёзиш учун талаб этилувчи ҳамма нарса киритилган: Windows ва Mac тизимларига мосланган DevEco Studio 2.0 дастурлаш муҳити, мобил қурилмалар симуляторлари ва ҳоказо.

ЎҚИНГ: Турли ҳудудларда энг оммабоп смартфон брендлари қайсилар?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!