Huawei смартфонларига ўрнатилувчи Hongmeng (ёки Ark OS) операцион тизимининг илк скриншотлари!

  •   DiMaX
  •  2374
  •  06.06.2019 18:17

Huawei смартфонларига ўрнатилувчи Hongmeng (ёки Ark OS) операцион тизимининг илк скриншотлари!

Кўплаб компаниялар хитойлик техногигант билан ҳамкорликни тўхтатди. Гарчи смартфонлари Android тизимидан, ўзининг Kirin процессорларидан, хотира чипларидан ажраладиган бўлиб турган эса-да, Huawei бу муаммоларни аввалдан пайқаган ва чораларини кўриб қўйган.

ЎҚИНГ: Android рақиби – Ark OS (ёки HongMeng) тизимли Huawei Mate 30 флагманлари 22 сентябрдаёқ чиқади!

Huawei ўз смартфонларига мўлжалланган операцион тизимини номлаш учун икки хил – Hongmeng OS ҳамда Ark OS савдо маркаларини рўйхатдан ўтказганидан хабарингиз бор. Буларнинг қай бири билан аталишидан қатъи назар, аллақачон операцион тизимнинг биринчи скриншотлари интернетга чиқди.

Айтиш керакки, Huawei бу тизим интерфейсининг оригиналлиги билан мақтана олмайди. У худди EMUI график қобиғи остидаги Android тизимига ўхшаб кетади:

Иловалардан бирининг тавсифидаги «Android Green Alliance» ёзувига эътибор беринг: бу – хитойлик йирик компаниялар бирлашмаси бўлиб, унинг таркибига Huawei, Alibaba, Baidu, Tencent ва Netease киради. Мазкур лойиҳа доирасида Android иловалари экотизими устида ишлар олиб борилмоқда.

Hongmeng OS (ёки Ark OS) тизимининг тақдимоти шу йил кузда, Huawei Mate 30 ҳамда Mate 30 Pro флагманлари билан бирга тақдим этилиши кутилмоқда. Ҳозиргача глобал бозорга чиққан айрим Huawei смартфонларини эса аллақачон 845 000 сўмдан бошланган нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Смартфон бозори: нафақат Huawei, балки яна бир хитойлик компания Apple’дан ўзиб кетди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.