Huawei Sound X ақлли карнайи тақдим қилинди

Huawei Sound X ақлли карнайи тақдим қилинди

Кеча Huawei нафақат MatePad Pro флагманли планшетини, балки ўзининг биринчи ақлли карнайи — Sound X'ни ҳам тақдим этди.

Расмда кўриб турганингиздек, Huawei Sound X Apple HomePod'ни эслатади. Икки қурилманинг нархлари ҳам ўхшаш: Huawei ўзининг янги маҳсулоти нархини 285 долларга белгилаган, иккитасидан иборат комплект эса 553 долларга сотилади.Келинг, параметрларга ўтамиз. Карнай 360 даражали товушга эга, яъни уни қандай жойлаштириш аҳамиятга эга эмас. Ичида 60 ваттлик қўш-субвуфер ва саккизта бир ярим дюймли, ҳар бири 8 ватт қувватига эга бўлган излучателлар жойлашган. Huawei колонканинг частота диапазони 40GHz'дан бошланишига урғу бермоқда. Бундан ташқари, қурилма Hi-Res сертификатига эга биринчи ақлли колонка ҳамдир. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Huawei қурилма устида Devialet компанияси билан биргаликда иш олиб борган.

Олтита микрофон карнайга беш метргача узоқликдаги овозли буйруқларни қабул қилишга имкон беради. MediaTek MT8518 чипи эса маълумотларни қайта ишлашга масъул. Шунингдек, колонка 1ГБ тезкор ва 8ГБ доимий хотирага эга. Смартфон билан тезкор уланишни таъминлаш учун NFC модули қўлланган.

Колонка ўлчамлари 165 х 203 мм, оғирлиги эса 3,5 кг. Ҳеч қандай ранг вариантлари йўқ - фақат қора рангда. Huawei бугундан буюртмаларни қабул қилишни бошлайди, сотувга эса 5 декабрдан бошлаб чиқарилади.

ЎҚИНГ: "Apple, четга ўт!": Huawei янги флагман тақдим этди (+фотогалерея)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!