Huawei Tizen дастурида ишлайдиган смартвотчлар ишлаб чиқармоқчи

Huawei Tizen дастурида ишлайдиган смартвотчлар ишлаб чиқармоқчи

Хитойнинг Huawei компанияси Samsung ва Intel томонидан яратилган очиқ Tizen платформасида смарт-соатларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Бу борада Жанубий Кореянинг Koreaherald нашри хабар тарқатди.

Ҳозирча, асосан, Samsung компанияси ўзининг Gear сериясидаги смарт-соатларида мазкур операцион тизимдан фойдаланиб келмоқда. Android Wear базасидаги гаджетларда кастомизация имкониятлари камлиги сабабли Tizen системасидаги соатлар айни вақтда яхши оммалашмоқда. Балки шунинг учун хитойлик гигант ҳам мазкур платформадан фойдаланишни афзал кўрган.

Ҳозирча Huawei қачон ушбу операцион дастурда соатларни ишлаб чиқариши борасида маълумотлар йўқ. Бироқ улар бозордаги баъзи аналогларидан кўра арзонроқ бўлишини тахмин қилиш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!