Huawei учта арзон 5G-флагман тайёрлади – тақдимот куни ва нархлари

  •   DiMaX
  •  2555
  •  04.04.2020 16:31

Huawei учта арзон 5G-флагман тайёрлади – тақдимот куни ва нархлари

Бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи ҳамёнбоп процессорлар шарофати билан, кўплаб компаниялар ҳозир нисбатан арзон 5G-смартфонлар тақдим этишмоқда. Huawei эса бундай смартфонларида ўзининг Kirin туркумидаги чипсетларига таянади.

ЎҚИНГ: Ўрта нархли Honor 30S намойиш этилди: Kirin 820 чипли илк 5G-смартфон

Weibo ижтимоий тармоғида тарқалган хабарларга кўра, 23 апрель куни хитойлик техногигант ҳамёнбоп Nova 7 туркумидаги учта смартфонини расман намойиш қилади. Хитойда уларнинг савдоси 28 апрелда бошланади.

Ушбу туркумга Huawei Nova 7, Nova 7 SE ҳамда Nova 7 Pro смартфонлари киради ва улар турли процессорлар базасига қурилган. Қуйида учаласининг чипсети ва бошланғич нархлари билан танишинг:

Huawei Nova 7 SE моделиKirin 820 процессори, 280 доллар;

Huawei Nova 7 моделиKirin 985 процессори, 425 доллар;

Huawei Nova 7 Pro модели – Kirin 990 процессори, 495 доллар.

Агар шу маълумотлар тўғри бўлиб чиқса, Nova 7 SE модели бозордаги энг арзон 5G-смартфон номини олади.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Ишлатилса ҳам нархини кўп йўқотмайдиган смартфонлар