«Huawei Uzbekistan» ҳақида сиз билмаган фактлар!

«Huawei Uzbekistan» ҳақида сиз билмаган фактлар!

«Huawei Uzbekistan» компанияси ўзининг энг илғор ва сўнгги технологиялари ҳамда ечимлари, Ўзбекистонда амалга ошираётган ишлари билан таништириш учун журналистларни Тошкентдаги Инновацион ва интеграцион ечимлар бўйича мижозлар маркази (СSIC)га таклиф этди, деб ёзмоқда Xabar.uz сайти.

Аввалига компания ишланмалари тақдимоти ўтказилди: энг сўнгги модель смартфонлари, 5G технологиялари, дата-марказлар, медиавоситалар ҳақида мутахассислар сўзлаб беришди.

Фото: «Xabar»
Фото: «Xabar»
Фото: «Xabar»
Фото: «Xabar»
Фото: «Xabar»
Фото: «Xabar»
Фото: «Xabar»
Фото: «Xabar»
Фото: «Xabar»

Матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган саволларга «Huawei Uzbekistan» директори Лю Цзясин ҳамда PR-директори Даврон Азизов жавоб беришди.

Фото: «Xabar»

— Ўзбекистон табиий ресурсларга, масалан, газ ва олтинга бой мамлакат, аммо бундан-да катта бойлигингиз бор, бу — инсон ресурслари. Мана шу икки нарса: табиий бойликлар ва тўғри йўлга қўйилган кадрлар тайёрлаш тизими иқтисодиётни гуллатиши тайин. Бунга Хитой тажрибаси яққол мисолдир. Компаниямиз Ўзбекистон иқтисодиётининг янада тараққий этишидан манфаатдор ва доим ҳамкорликка тайёр, — деди Лю Цзясин.

Компания маълумотига кўра, 170дан зиёд мамлакатда ҳар учинчи инсон «Huawei» инновацион маҳсулотлари, ечимлари ва сервисларидан фойдаланмоқда. Эътиборли бир жиҳат, хусусий компания сифатида ташкил этилган (1987 йилда) «Huawei» кўп ўтмай глобал бозорга чиқди. Масалан, Ўзбекистонга 1999 йили илк маротаба кириб келганида асос солинганига эди 12 йил тўлганди. 2005 йилда эса «Huawei Tech Investment Tashkent» МЧЖ хориж компанияси ташкил топди. Бугунга келиб «Huawei Uzbekistan»да 300 нафар ходим меҳнат қилмоқда, шуларнинг 60 фоизи маҳаллий кадрлар.

  • Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпи «Huawei» қурилмаларига асосланган алоқа хизматларидан фойдаланмоқда.

Компания Ўзбекистондаги алоқа операторлари, интернет провайдерлари, тизим интеграторлари ва давлат компаниялари билан ҳамкорликни бошлаганига 20 йил тўлди. АКТ соҳасида ҳамкорликдан ташқари, компаниянинг шу йўналишда кадрлар тайёрлаш ва ва бошқа ижтимоий лойиҳалари ҳам тилга олгулик. Масалан, Тошкент ахборот технологиялари университети билан 2014 йили «Seeds for the Future» («Келажак ниҳоллари») битими имзоланган. ТАТУ ва ИНҲА талабалари учун компания стипендиялари жорий этилган, ҳар йили 10 нафар талаба амалиётни Хитойда ўтаб қайтади. Қолаверса, компания иштирокида ташкил этилган илмий ва амалий лойиҳаларда фаол қатнашган ўқитувчи ва талабалар ҳам рағбатлантириб келинмоқда. Булардан ташқари, компания ТАТУда академия (HAINA) ва «ақлли синф» очган (бундай синфлардан яна иккитаси пойтахтдаги мактаб ва лицейда очилган), мамлакатимиз спортчиларини ҳар томонлама қўллаб келмоқда.

«Huawei»нинг Ўзбекистондаги муҳим лойиҳалари

  • «Ўзбектелеком» АК «ЎзМобайл» миллий оператори тармоғини яратиш
  • «Ўзбектелеком» АК маълумотларни ишлаш ва сақлаш марказини яратиш (2015)
  • Ҳудудларда «ЎзМобайл» мобил тармоғи (CDMA 450)ни юқори тезликдаги интернет (EVDO технологияси) билан бирга ривожлантириш (2015)
  • «Ўзбектелеком» АК магистрал тармоқларини мамлакатимиз туман марказларигача кенгайтириш ва ишончлилигини ошириш
  • Кенг полосали уланишнинг оптик тармоқларини (FTTx технологияси) ривожлантириш
  • Қишлоқ ҳудудида «UMS» мобил оператори билан бирга RuralStar ечимининг илк маротаба ишга туширилиши
  • «Beeline Uzbekistan» билан бирга 5G стандартининг илк синовдан ўтказилиши.

Мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиёев «Бир макон, бир йўл» халқаро форумидаги иштироки доирасида 2019 йилнинг 25 апрель куни «Huawei» компаниясининг Пекиндаги Тадқиқотлар ва инновациялар марказига ташриф буюрганди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўшанда «Huawei» асосчиси Жэн Чжэнфэй билан мамлакатимизда «Хавфсиз шаҳар», «Электрон ҳукумат» ва шошилинч тиббий ёрдам хизматини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинганди.

Компаниянинг сунъий интеллектга асосланган технологик ечимларига юқори баҳо берган Шавкат Мирзиёев шундай деганди: «Янги технологияларни жалб этишдан олдин уларни ишлатувчи мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш жуда муҳим. Компания билан аввало ушбу йўналиш бўйича ҳамкорлик қилиш, мамлакатимизда 5G технологиясини жорий этишни тезлаштириш керак».

ЎҚИНГ: Huawei юртимизда янги технологиялар устунликларини намойиш қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!