Huawei Y3 ва Y5 смартфонларининг янги авлодини тайёрламоқда

Huawei Y3 ва Y5 смартфонларининг янги авлодини тайёрламоқда

Хитойнинг Huawei компанияси Y3 ва Y5 смартфонларининг янги версияилари устида ишлаймоқда. Бу ҳақда WinFuture нашрининг муҳаррири Роланд Квандт ўзининг Twiitter саҳифасида хабар берган.

Ушбу смартфонлар ўзининг арзон нархи ва харидоргирлиги билан ажралиб туради.

CRO-xxx маркали Huawei Y3 III ва MYA-xxx маркали Huawei Y5 III моделлари MediaTek MT6737 ёки MT6580 процессори билан жиҳозланади. Процессорнинг аниқ тури смартфон сотиладиган минтақага қараб белгиланади. Янги авлоддаги смартфонлар Android 6.0 Marshmallow дастурида ишлайди. Қурилмаларга тегишли бошқа техник параметрлар ҳозирча ошкор этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Huawei компанияси Y3 ва Y5 смартфонларининг иккинчи авлодини жорий йилнинг баҳорида намойиш қилган эди. Мазкур смартфонларнинг учинчи кейинги йилнинг биринчи чорагида тақдим этилиши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.