Huawei яна Apple’ни калака қиляпти: iPhone харидорларига 60 долларлик повербанкларни текинга улашди!

  •   DiMaX
  •  1422
  •  21.09.2018 14:17

Huawei яна Apple’ни калака қиляпти: iPhone харидорларига 60 долларлик повербанкларни текинга улашди!

Купертинолик корпорация 12 сентябрдаги тадбирида iPhone XS, ХS Max ва iPhone Хr смартфонларини ҳамда янги Apple Watch соатини намойиш этганди. Шундан кейиноқ хитойлик техногигант унинг устидан кулиб, «ҳеч бир янги нарса намойиш этмагани учун раҳмат» айтганди.

ЎҚИНГ: Mate 20 тақдимоти анонсида Huawei яна Apple’ни масхара қилди

Huawei бу билан ҳам чекланиб қолмасдан, купертинолик гигантни калака қилишда давом этмоқда. Сингапурда iPhone XS ҳамда XS Max моделларининг савдолари бошланган куни унинг хитойлик рақиби антиқа бир иш қилди. Huawei футболкаларини кийиб олган кишилар янги айфонлардан олиш учун навбатда турган харидорларга юзлаб портатив аккумуляторлар улашиб чиқишган. Бу шунчаки арзон ёки эски моделдаги повербанклар эмас, балки нақ 10000 мА/соат сиғимли, 60 доллар турадиган оригинал Huawei SuperCharge эди!

Apple смартфонлари ихлосмандларига улашилган повербанклар қутиларида шундай ёзув туширилган: «Мана портатив аккумулятор. У сизга керак бўлади. Huawei’дан ҳадя».

Бу – янги iPhone’ларда автоном ишлаш вақти борасида бирор янгилик йўқлигига ишора. Huawei тақдим этадиган Mate 20 ҳамда Mate 20 Pro флагманлари эса битта қувват билан узоқроқ муддат ишлаши, шунингдек 40 ваттлик қувватлаш қурилмаси ёрдамида жуда тез қувват олиши кутилмоқда.

Хулласи калом, 16 октябрни кутамиз – шу куни Лондонда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида хитойлик техногигант ўзининг мақталаётган смартфонларини намойиш этади. Унгача эса айрим моделлардаги Huawei ҳамда Apple смартфонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан тегишли кафолати билан онлайн тарзда харид қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

ЎҚИНГ: Энг ромсиз ва «учта кўзли» Mate 20 Pro «жонли» суратда: у Vivo NEX ва Mi Mix 3’ни «чангида қолдиради»!