Huawei янги букламафон тақдим қилди: таниш дизайн, арзон нарх

Huawei янги букламафон тақдим қилди: таниш дизайн, арзон нарх

Ўзининг илк қисқичбақасимон букланадиган смартфони, P50 Pocket'ни тақдим қилганидан деярли бир йил ўтиб, Huawei унинг давомчиси – Huawei Pocket S'ни Хитойда тақдим қилди (The Verge орқали). Эҳтимол, янги букламафон аввалгисининг ўрта даражадаги варианти ҳисобланади, чунки у эски дизайн ва пастроқ техник хусусиятларга эга. Бироқ, шу билан бирга, у арзон ҳам ҳам.

Фото: The Verge

Huawei Pocket S юқорида таъкидланганидек, P50 Pocket билан бир хил кўринишга эга. Қурилма 2790х1188 резолюциядаги 120 герц янгиланиш тезлигига эга 6.9 дюймли дисплей билан жиҳозланган ва компаниянинг таъкидлашича, у 400,000 минг марта очилиб-ёпилишларга чидамли. Қўшимчасига смартфон орқа камераси пастида 1.04 дюймли ташқи дисплей ҳам бор ва у мусиқа плеери, билдиришномаларни кўрсатиш каби имкониятларга эга. Камераларга келадиган бўлсак, улар P50 Pocket'га қараганда биттага кам ёхуд Pocket S фақат иккита: 40 мегапикселли асосий ва 13 мегапикселли ултра-кенг камерага эга. Қолаверса, Huawei янги моделда Snapdragon 778G чипсети билан бир қадам ортга қайтган.

Фото: The Verge

Huawei Pocket S букламафони 10 ноябрдан ¥5,988 (тахминан $818) нархда сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Глобал бозорга эса бир ойдан сўнг чиқарилиши миш-миш қилинмоқда, лекин аниқ, расмий маълумотлар ҳозирча йўқ.

ЎҚИНГ: Xiaomi ўзининг 12S Ultra смартфонининг Concept версиясини чиқарди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.