Huawei янги букланувчи смартфонни тақдим этади

Huawei янги букланувчи смартфонни тақдим этади

Смартфон қисмларини ишлаб чиқарувчи Zhaoli Technology компаниясининг маълумотларига кўра, Huawei'нинг янги авлод букламафони янгича дизайндаги букланувчи механизмига эга бўлади. 

Компания янги букланувчи механизм устида анча вақт иш олиб борди. Энди Huawei ушбу букланувчи механизмдаги смартфонни тақдим этишга тайёр. 

Смартфоннинг модели ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Букланувчи механизм содда ва кичик қисмлардан ташкил топганлиги, ўз навбатида, смартфоннинг нархини арзонроқ бўлишига сабаб бўлади. 

Weibo ушбу букламафоннинг бир неча рендерларини тақдим этди. Бироқ бу рендерлар тўғри эканлигини тасдиқлаш учун етарли маълумот мавжуд эмас. 

ЎҚИНГ: Аккумулятор унумдорлиги бўйича ушбу смартфон DxOMark рейтингида биринчи ўринга чиқиб олди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!