Huawei юзга яқин смартфон ва планшетларига HarmonyOS 2.0 тарқата бошлади (расмий рўйхат)

  •   DiMaX
  •  471
  •  03.06.2021 11:02

Huawei юзга яқин смартфон ва планшетларига HarmonyOS 2.0 тарқата бошлади (расмий рўйхат)

Хитойлик техногигант 2 июндаги тақдимотида HarmonyOS 2.0 операцион тизимини якуний талқинида намойиш этди. Шунингдек, ўзининг қайси гаджетлари уни қабул қилишини ҳам расман айтди.

ЎҚИНГ: Камида учта смартфонсоз Android’дан кечиб, 2 июнда чиқаётган HarmonyOS тизимига ўтади!

Шундай қилиб, Huawei ўзининг юзга яқин моделдаги смартфон ва планшетларини HarmonyOS 2.0 операцион тизими билан таъминлашни режалаштирган. Мазкур апдейт тўртта босқичда тарқатилади ва ҳозирча фақат Хитойдаги қурилмаларга узатилиши айтилмоқда.

Аллақачон HarmonyOS ўрнатиш мумкин бўлган мобил қурилмалар рўйхати қуйидагича:

  1. Huawei Mate 40 Pro
  2. Huawei Mate 40 Pro+
  3. Huawei Mate 40 RS
  4. Huawei Mate 40
  5. Huawei Mate 40E
  6. Huawei Mate X2
  7. Huawei P40
  8. Huawei P40 4G
  9. Huawei P40 Pro
  10. Huawei P40 Pro+
  11. Huawei Mate 30 Pro
  12. Huawei Mate 30 Pro 5G
  13. Huawei Mate 30E Pro 5G
  14. Huawei Mate 30 RS
  15. Huawei Mate 30
  16. Huawei Mate 30 5G
  17. Huawei MatePad Pro
  18. Huawei MatePad Pro 5G
  19. Huawei Mate Xs

Мана бу Huawei смартфон ва планшетлари эса жорий йилнинг учинчи кварталида HarmonyOS 2.0 операцион тизимига ўтади:

  1. Huawei Mate 20
  2. Huawei Mate 20 Pro
  3. Huawei Mate 20 RS
  4. Huawei Nova 7 SE
  5. Huawei Nova 7 SE 5G Youth
  6. Huawei Nova 8 5G
  7. Huawei Nova 8 Pro 5G
  8. Huawei Nova 8 Pro 4G
  9. Huawei Nova 8 SE
  10. Huawei Nova 7 5G
  11. Huawei Nova 7 Pro 5G
  12. Huawei Nova 6
  13. Huawei Nova 6 5G
  14. Huawei Nova 6 SE
  15. Huawei MatePad 10.8
  16. Huawei MatePad 10.4
  17. Huawei MatePad 5G

Қолган мобил қурилмалар кейинги босқичларда янгиланади; аммо глобал бозордаги смартфон ва планшетларга HarmonyOS 2.0 қачон тарқатилиши ҳозирча маълум эмас.

ЎҚИНГ: Android’нинг кераги йўқ: Xiaomi смартфони HarmonyOS асосидаги MIUI билан ишлаяпти! («жонли» видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!