Huawei’га қарши санкциялар сабабли Xiaomi, Oppo ва Vivo қандай фойда кўраётганини биласизми?

  •   DiMaX
  •  881
  •  22.09.2020 17:59

Huawei’га қарши санкциялар сабабли Xiaomi, Oppo ва Vivo қандай фойда кўраётганини биласизми?

АҚШ ҳукумати томонидан Huawei корпорациясига нисбатан янги санкцияларнинг қўлланилишига жавобан Хитой компаниялари iPhone тутган ходимларни ишдан бўшатаётгани ҳақида ёзгандик. Маҳаллий компаниялар ва ватанпарвар юртдошларининг қўллаб-қувватлашига қарамасдан, етакчи корпорациянинг аҳволи чатоқ.

ЎҚИНГ: Ўз эгасини рози қилган ТОП-10 смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил август)

TrendForce таҳлилчилари эса мазкур санкцияларнинг смартфон бозорига таъсири, улар туфайли бошқа смартфонсозлар қанча фойда қилишини ҳам ҳисоблаб чиқишди. Зеро, Huawei – бозор етакчиси, унинг «ўйиндан чиқиши» эса бошқаларга кенг йўл очиб бериши шубҳасиз.

Аввало, таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, жорий йилда дунё бўйича Huawei смартфонларининг етказиб берилиши 170 миллионтани ташкил этади. Бу эса олдин кутилаётганидан 10 фоизга кам миқдордир.

Шу билан бирга, мутахассислар Xiaomi, Oppo ҳамда Vivo каби компанияларнинг смартфон етказиб беришлари ҳажми ошишини прогноз қилишмоқда. Олдинги прогнозларда улар бу йилда тегишлича 130, 130 ва 106 миллионта смартфон сотиши айтилаётган эди. Энди эса таҳлилчилар мазкур кўрсаткичларни 145, 140 ва 110 миллион донагача кўтаришган.

ЎҚИНГ: «Давринг ўтди – тур, бегим!»: DxOMark тахтидан Huawei P40 Pro’ни ағдарган янги флагманни қарши олинг! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!