Huawei’нинг «бегона» процессорли илк смартфони AnTuTu’да қўлга тушди!

  •   DiMaX
  •  506
  •  22.05.2020 14:09

Huawei’нинг «бегона» процессорли илк смартфони AnTuTu’да қўлга тушди!

Хитойлик техногигант мобил қурилмаларини одатда ўзининг HiSilicon брендли процессорлари билан чиқаради. Лекин, АҚШнинг янги санкциялари боис, TSMC компанияси бу чипсетларни тайёрлаб беришни тўхтатиши мумкин.

ЎҚИНГ: Иккита бенчмарк келиша олмаяпти: қайси процессор «энг сунъий онгли»?

Huawei шу сабабли смартфонларини MediaTek процессорларига ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бунинг исботи ҳам бор – яқинда Geekbench сервисида текшириб кўрилган Huawei DVC-AN00 кодли номга эга қурилма MediaTek Dimensity 800 чипсети базасига қурилган.

Энди эса айни ушбу смартфон AnTuTu бенчмаркининг маълумотлар базасида ҳам пайдо бўлди. Самарадорлик тестида у 316 000 баллик натижага эришган – бу эса тахминан Snapdragon 765G даражасидаги кўрсаткичдир.

Huawei ушбу смартфонини 6/128 гигабайтлик тезкор/ички хотира ҳамда Android 10 операцион тизими билан таъминлаган.

Миш-мишларга кўра, DVC-AN00 номи остида имтиҳон қилиб кўрилган бу девайсни бозорга Huawei Enjoy Z 5G модели сифатида чиқаришади. Мазкур қурилма хитойлик техногигантнинг энг арзон 5G-смартфони бўлиши ҳам айтилган.

ЎҚИНГ: AnTuTu янги рейтингда ҳар кимнинг жойини кўрсатиб берди (2020 йил май)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.