Huawei'нинг энг қиммат смартфонини арзонроққа харид қилинг!

Huawei'нинг энг қиммат смартфонини арзонроққа харид қилинг!

Huawei компанияси такомиллаштирилган йиғилувчи Huawei Mate Xs смартфонини икки ҳафта олдин тақдим қилган эди. Энди эса янги флагман учун буюртма қабул қилишни бошлади.

Ҳозирча фақат Хитойда смартфон учун олдиндан буюртмани амалга ошириш мумкин. Тақдимот пайтида Европа бозорлари учун қурилма нархи 2500 евро бўлиши, сотуви эса апрелда бошланиши айтилган эди. Европада смартфоннинг ўтган йилги талқини Huawei Mate X 2299 евродан сотилганди.Хитойда Huawei Mate Xs'ни Европага қараганда нафақат эртароқ, балки арзонроққа ҳам олиш мумкин. Яъни, Хитойда смартфонни 2 415 долларга буюртма қилиш мумкин, сотуви эса 5 мартдан бошланади. Смартфон хотираси ҳажми Европа версияси билан бир хил — 8ГБ тезкор, 512ГБ доимий.ЎҚИНГ: Kirin 990 5G чипли қиммат букламафон – Huawei Mate Xs намойиш қилинди (+«жонли» видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!