Huawei’нинг қўрқадиган жойи йўқ: Android ўрнига ўзининг Hongmeng операцион тизими бор!

  •   DiMaX
  •  2191
  •  21.05.2019 08:39

Huawei’нинг қўрқадиган жойи йўқ: Android ўрнига ўзининг Hongmeng операцион тизими бор!

Хитойлик техногигант ўз смартфонларида одатда ўзининг Kirin процессорларини қўллаб келади. Шунингдек, Huawei ўз мобил қурилмалари учун ўз операцион тизимини ҳам тайёрлаётгани тўғрисида анчадан бери миш-мишлар юради.

ЎҚИНГ: Брюс Ли расман хабар қилди: Huawei компанияси Android ўрнига Kirin OS’ни тайёрлаяпти!

Куни кеча Google ушбу компания билан ҳамкорликни тўхтатиб, унинг смартфонлари учун Android янгиланишларини тақдим этмасликка қарор қилди. Huawei’нинг энди чиқадиган смартфонлари Google Play иловалар дўконига ва Google сервисларига эга бўлмайди.

Тўғри, воқеалар ривожи қай йўсинда кетиши, яъни АҚШ билан Huawei орасидаги зиддият кучайиши ёки келишувга эришилиши ҳозирча номаълум. Бироқ Дональд Трамп бир ҳафтача аввал барча компанияларга у билан ҳамкорликни тўхтатиш ҳақида кўрсатма берган. Кечадан бошлаб нафақат Google, балки бошқа йирик компаниялар ҳам унга амал қила бошлаган.

ЎҚИНГ: Huawei’нинг умри тугадими: Google’дан кейин Intel ва Qualcomm ҳам ҳамкорликни тўхтатди!

Хитойлик техногигант эса, ҳар эҳтимолга қарши, ўз смартфонларида Android ўрнига қўллаш учун операцион тизимни ҳам тайёрлаган. Манбалар ушбу операцион тизимнинг Hongmeng деб аталишини айтишмоқда. Бироқ бу сўз тизимнинг якуний аталиши ёки кодли номи эканлиги аниқ эмас.

Huawei унинг устида 2012 йилнинг бошидан бери ишлаб келаётгани ҳам айтилган, бироқ тугалланганми-йўқми – бу борада бирор нима дейиш қийин. Hongmeng тизимли смартфонларини Huawei аллақачон «ёпиқ эшиклар ортида» ишлатиб келаётир, демоқда манбалар, бошқа маълумот йўқ.

Бу ерда бир нарсани тўғри тушуниш керак: Android ўрнига бошқа операцион тизимни қўллаш қийин эмас. Муаммо ўша янги тизимда Google сервислари ва иловаларини ишлатиб бўлмаслигидадир. Хитойдан ташқарида эса уларсиз Huawei ва Honor смартфонлари қизиқ бўлмай қолади.

Лекин буларнинг бари ҳали энди ишлаб чиқариладиган Huawei смартфонларига тегишли. Унинг шу пайтгача глобал бозорга тақдим этилган аксарият русумлардаги смартфонлари эса аввалгидек ишлайверади ва улар Ўзбекистонда ҳам расмий кафолати билан сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да барча Huawei смартфонлари арзонлашди, нархлари билан танишинг! (2019 йил 18 май)

Huawei ёки бошқа ишлаб чиқарувчининг смартфонини ишлатаётганингиздан қатъи назар, биз сизга омадингизни синаб кўришни таклиф қиламиз! Айни дамда 2 июнга қадар сизда Xiaomi компаниясининг ажойиб фитнес-браслети – Mi Band 3 ютиб олиш имконияти мавжуд.

Бунинг учун YouTube-каналимизга аъзо бўлиб, ушбу видео остига изоҳ ёзиб, «Ёқди» тугмачасига боссангиз кифоя. Ғолиб эса сайтимизнинг Facebook-саҳифаси орқали жонли эфирда аниқланади ва ушбу омадли инсонга совға ўзи яшаб турган вилоят марказигача бепул етказиб берилади!

Бу ҳақдаги батафсил маълумотни эса қуйидаги хабаримиздан ўқиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: YouTube-каналимизда P30 Pro, P30 ва P30 Lite видеотавсифи! Видеони томоша қилинг ва ажойиб совға эгасига айланинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!