Huawei’нинг умри тугадими: Google’дан кейин Intel ва Qualcomm ҳам ҳамкорликни тўхтатди!

  •   DiMaX
  •  1280
  •  20.05.2019 14:24

Huawei’нинг умри тугадими: Google’дан кейин Intel ва Qualcomm ҳам ҳамкорликни тўхтатди!

АҚШ президенти бир ҳафтача аввал барча компанияларга Huawei билан ҳамкорликни тўхтатиш ҳақида кўрсатма берганди. Кеча – 19 май куни кечки пайт Google чиндан ҳам хитойлик техногигант билан ҳамкорликни тугатди.

ЎҚИНГ: Huawei P30 Pro шахсий маълумотларингизни яширинча Хитойга узатар экан!

Huawei смартфонлари Android ва Google сервисларидан маҳрум бўлади

Энди Хитой компанияси смартфонлари учун Google томонидан расман Android янгиланишлари ва қўллаб-қувватлаш тақдим этилмайди, янги Huawei қурилмалари эса Хитойдан ташқарида аввалдан ўрнатилган Google сервислари билан сотилмайди.

Huawei компаниясининг Android ва Google сервисларига эга қурилмаларини техник қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлик расман тўхтатилади. Бу дегани – Huawei смартфонларининг кейинги янгиланишларида қидирув гигантига тегишли API’лар, шунингдек, Chrome, Play Market, YouTube, хариталар ва бошқа Google иловалари қирқилган бўлади.

Google’нинг Huawei’га нисбатан сиёсати ўзгариши хитойлик компаниянинг аллақачон фойдаланишда бўлган қурилмалари иш фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Бу дегани – фойдаланувчилар бундан кейин ҳам Google сервисларидан, шу жумладан улар таркибига кирувчи Google Play иловаларидан, Google қидирувидан фойдаланишлари мумкин.

ЎҚИНГ: «Флагманча» троллинг: Huawei ўз рекламасини Samsung’нинг «устига илиб» қўйди!

Хўш, иннайкейин-чи?

Bloomberg нашрининг ёзишича, Huawei’га қарши «технологик бойкот»га бошқа бир қатор компаниялар ҳам қўшилмоқда. Улар орасида хитойлик техногигант учун ўта муҳим бўлган ҳамкорлар ҳам бор.

Манбага кўра, Intel, Qualcomm, Xilinx ва Broadcom каби компаниялар ходимларига ҳам «кейинги кўрсатмаларга қадар» Huawei’га маҳсулот етказиб беришни тўхтатиб туриш маълум қилинган. Шу тариқа, хитойлик корпорациянинг нафақат смартфон ва планшетлари, балки ноутбуклари ҳам муҳим аппарат қисмларидан маҳрум бўляпти.

Huawei энди ушбу бутловчи қисмларни етказиб берувчи бошқа ҳамкор излаши ёки АҚШ ҳукумати билан келишувга эришмоғи керак. Дарвоқе, Трамп бошқа мамлакатларни ҳам у билан ҳамкорлик қилмасликка чорлаган, лекин...

ЎҚИНГ: Huawei билан ҳамкорлик ҳақида «оғзидан гуллаб» қўйган мудофаа вазири ишидан ҳайдалди

Омадингизни синаб кўринг!

Huawei ёки бошқа ишлаб чиқарувчининг смартфонини ишлатаётганингиздан қатъи назар, биз сизга омадингизни синаб кўришни таклиф қиламиз! Айни дамда 2 июнга қадар сизда Xiaomi компаниясининг ажойиб фитнес-браслети – Mi Band 3 ютиб олиш имконияти мавжуд.

Бунинг учун YouTube-каналимизга аъзо бўлиб, ушбу видео остига изоҳ ёзиб, «Ёқди» тугмачасига боссангиз кифоя. Ғолиб эса сайтимизнинг Facebook-саҳифаси орқали жонли эфирда аниқланади ва ушбу омадли инсонга совға ўзи яшаб турган вилоят марказигача бепул етказиб берилади!

Бу ҳақдаги батафсил маълумотни эса мана бу ерда олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да барча Huawei смартфонлари арзонлашди, нархлари билан танишинг! (2019 йил 18 май)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!