Huawei’нинг яп-янги операцион тизимида ишлаётган смартфон видеоси чиқди

  •   DiMaX
  •  708
  •  25.01.2021 13:28

Huawei’нинг яп-янги операцион тизимида ишлаётган смартфон видеоси чиқди

Биз аввалроқ HarmonyOS 2.0 прошивкасини олувчи Huawei ҳамда Honor смартфонлари, планшет ва смарт-соатлари рўйхатини эълон қилган эдик. Хитойлик техногигант ўтган йилнинг 16 декабрь куни ушбу тизимни айрим смартфонлари учун тақдим этган ва унинг биринчи «жонли» видеосини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Энг тезкор Android-смартфонлар ва энг силлиқ ишловчи график қобиқ (Master Lu рейтинглари, 2020 йил)

Янги видеолавҳадан аён бўлишича, HarmonyOS 2.0 операцион тизими компаниянинг EMUI график қобиғидан унча фарқ қилмас экан. Бунинг ажабланарли жойи йўқ: бу тизим ҳам қисман Android’га асосланган ва Android-иловаларни кодларига ўзгариш киритмасдан ишга тушириш имконини берувчи фреймворкка эга.

Huawei компанияси HarmonyOS 2.0 тизимини тарқатишдан ташқари, унинг бошланғич кодини Gitee (GitHub’нинг хитойча аналоги) платформасига жойлаб ҳам қўйган. Шунингдек, ўз иловаларини ушбу тизимга мослаб яратишлари ва оптимизация қилишлари учун дастурчиларга турли утилиталар тақдим этган.

Эслатиб ўтамиз, HarmonyOS операцион тизими нафақат смартфон ва планшетларга, балки телевизор, компьютер, смарт-соат, маиший техника жиҳозлари ва бошқаларга ҳам тушади.

ЎҚИНГ: Huawei’дан ажралиб чиққан Honor’нинг илк флагмани тақдимотдан кейиноқ сотиб тугатилди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!