Ҳукумат билан зиддиятга борган AliExpress раҳбари ғойиб бўлди!

  •   DiMaX
  •  716
  •  04.01.2021 15:16

Ҳукумат билан зиддиятга борган AliExpress раҳбари ғойиб бўлди!

Хитой ҳукумати Alibaba Group компаниялар гуруҳи ҳамда AliExpress онлайн бозори асосчисига қарши уруш очгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик. Хорижий нашрларнинг ёзишларича, Жек Ма икки ойдан бери жамоатчилик кўзидан ғойиб бўлган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда ҳам Alibaba Group расмий вакили иш бошлади

Жек Ма ўтган йилнинг 24 октябрь куни Шанхайдаги чиқишида мамлакатдаги юқори технологиялар соҳасини тартибга солувчи қоидаларни танқид қилганди. Хитой давлат банклари ва иқтисодий регуляторларини танқид қилиб, уларни ломбардларга тенглаштирган эди. Ўшандан кейиноқ бизнесмен ҳеч қаерда оммавий кўриниш бермай қўйган.

1 январь куни маълум бўлишича, миллиардер ўзининг Africa’s Business Heroes номли ТВ-шоусидаги ҳакамлар ҳайъати таркибидан ҳам чиққан. Шу билан бирга, мазкур лойиҳанинг реклама роликларида Жек Ма кўрсатилмай қўйган, унинг сурати ҳам ҳакамлар рўйхатидан олинган.

Alibaba корпорациясидагилар эса бу каби ўзгаришларнинг барини компания раҳбарининг иш тартиби тиғиз ва мураккаб эканлиги билан изоҳламоқдалар.

Бир неча кун аввал аниқланишича, Хитой ҳукумати Жек Ма бизнеси устидан назоратни кучайтиришни истамоқда. Давлат раҳбарияти Alibaba Group’нинг молиявий бўлинмаси – Ant Group алоҳида ажралиб чиқишига эришмоқчи; бу эса, ўз навбатида, Жек Ма лойиҳаларида давлат иштирокининг ошувига хизмат қилади.

ЎҚИНГ: Alibaba раҳбари энди Хитойнинг энг бой одами эмас