Ҳукумат энди Face ID маълумотларини ҳам талаб қилмоқда!

Ҳукумат энди Face ID маълумотларини ҳам талаб қилмоқда!

Агар Хитой фуқароси бўлсангиз ва янги телефонингизни телеком операторлари орқали рўйхатдан ўтказмоқчи бўлсангиз, ҳукуматнинг янги талабини бажаришингиз керак. Бу ҳақда Android Authority сайти хабар бермоқда.

Янги қурилмангизни рўйхатга олиши учун телекоммуникация операторига юз биометрик маълумотингизни тақдим қилишингиз керак. Оператор эса бу маълумотларни ҳукуматга узатади.

Мобил оператор юзингизни рўйхатдан ўтказаётганда, кўзингизни юмуқ ҳолда тутиб туришингини ёки бошингизни ён томонларга ҳаракатлантиришингизни сўраши ҳам мумкин (юзни тўлиқ сканерлаш мақсадида). Мазкур жараёндан олинган маълумотлар ҳукуматга тегишли фуқаролар маълумотлари базасидаги сизнинг шахсий жилдингизга бириктириб қўйилади.

Юз маълумотларини тақдим қилишга доир ушбу янги мажбуриятдан мақсад интернет фойдаланувчиларининг шахсини аниқлашдир. Ҳозиргача, Хитой фуқаролари оператор хизматига уланаётганда ёки ҳукуматга қарашли Weibo ижтимоий тармоғидан рўйхатдан ўтаётганда фақат шахсий ID'сини тақдим қилишлари керак бўлган. Эндиликда эса юз биометрик маълумотлари ҳам сўралади.

Мамлакат ҳукумати сентябрь ойидаги хабарида ушбу мажбурият ҳақида "интернетдан фойдаланаётган фуқароларнинг манфаат ва қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш", деб изоҳ берган эди. Худди ўша баёнотномада ҳукумат фуқароларни "... назорат қилиш ва кузатишда .... давом эт"иши, "ҳамда телефонлар фойдаланувчиларининг реал вақтда рўйхатдан ўтишини бошқариш жиддий қўллаб-қувватлан"иши ёзилган.

Олинган юз маълумотлари фуқароларни кузатиб бориш мақсадларида ишлатилиши мумкин. Мамлакатда сунъий онг ва юзни таниш технологиялари фуқаролар хатти-ҳаракатларини кузатиб боришда аллақачон қўлланилишни бошлаган.

Ҳукуматнинг бу ҳаракати бутун дунё аҳлининг Хитойга бўлган шунҳа-гумонлари авжига чиққан бир пайтга тўғри келмоқда. Гонгконгда давом этаётган намойишлар, Huawei'га қарши қайта-қайта қўйилаётган айбловлар ва ҳаттоки Винни Пуҳнинг цензура қилиниши мамлакатнинг дунё ҳамжамиятидаги ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий обрўсига путур етказган ва етказиб келмоқда.

ЎҚИНГ: ДИҚҚАТ: Ўзбекистонда телефон сотиб олсангиз, IMEI-код учун сиз пул тўламайсиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.