«Humo» ва «Uzcard» интеграциялаштирилади

  •   DiMaX
  •  1127
  •  23.06.2020 17:49

«Humo» ва «Uzcard» интеграциялаштирилади

«Ўзбекистон Республикасида «Яширин иқтисодиёт» улушини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори (394-сон, 20.06.2020 й.) қабул қилинди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда энди «Яндекс.Деньги» ҳамёнларни тўлдириш ва идентификация қилиш мумкин!

Қарор билан «Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланиб, қатор тадбирларни амалга ошириш белгиланди. Жумладан:

- аҳоли учун истеъмол кредитлари ажратиш тартиби янада соддалаштирилади ва такомиллаштирилади;

- барча кадастр ҳужжатлари рақамлаштирилади;

- «Humo» ва «Uzcard» тўлов тизимларини интеграциялаштирилади;

- QR-код орқали амалга ошириладиган тўловларнинг оммабоплиги оширилади ва кўлами кенгайтирилади;

- молиявий хизматлар кўрсатувчи муқобил ташкилотлар ривожлантирилади, «Нобанк кредит ташкилотлари тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

ЎҚИНГ: Uzcard назорат пакетининг асосий қисми Ойбек Турсуновга ўтди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!