Ҳуқуқбузарликлар энди дронлар ёрдамида аниқланади

  •   DiMaX
  •  712
  •  29.12.2020 10:34

Ҳуқуқбузарликлар энди дронлар ёрдамида аниқланади

2021 йил 1 январдан бошлаб Фарғона вилоятида йўл ҳаракати қоидаларига ва жамоат жойларида тиббий ниқоб режимига риоя этилиши устидан дронлар ёрдамида назорат ўрнатилади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди, деб ёзади Sof.uz.

ЎҚИНГ: «Камикадзе» дронларни ёппасига отувчи қурилма чиқди (видео)

2021 йилнинг 1 январидан Фарғона вилоятида қоидабузарликларни аниқлашда дронлардан фойдаланилади.

Маълум бўлишича, ушбу қурилмалар ёрдамида кун-у тун патруллик ташкил этилиб, белгиланган тезликка, йўл чизиқларига, светофор ишораларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчилар, шунингдек, жамоат жойларида тиббий ниқобдан фойдаланмаган ҳамда жамоат тартибини бузган фуқаролар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик фиксация қилинади.

 «Ҳурматли фуқаролар, мақсадимиз сизларни жаримага тортиб, молиявий зиён етказиш эмас. Аксинча, инсон ҳаёти ва соғлиғига дахлдор бўлган қоидаларга амал қилишингизни таъминлашга қаратилган», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 17 октябрдан эътиборан, Фарғона вилоятида жамоат жойларида ниқобсиз юрган фуқаролар камералар ёрдамида аниқланиб, жаримага тортилмоқда.

ЎҚИНГ: Яна битта соҳа ходимларига дрондан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!