«Ҳурматли радиотомошабинлар»: СССР тарихидаги илк телекўрсатув қандай бўлганди?

  •   DiMaX
  •  466
  •  07.07.2020 16:50

«Ҳурматли радиотомошабинлар»: СССР тарихидаги илк телекўрсатув қандай бўлганди?

1938 йилнинг айни мана шу санаси – 7 июль куни «Ленинградское ТВ» телеканали ўз фаолиятини бошлаган. Бу – собиқ Иттифоқ тарихидаги энг биринчи телекўрсатув эди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилаётган 3,8 млрд сўмлик телевизорлар ушланди: 9 минг долларлик «таклиф» ҳам ўтмади

«Ленинградское ТВ» телеканали ҳозирги кунда «Пятый канал» сифтида ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Унинг илк эфири ёзуви сақланиб қолмаган, бизгача эса фақат студиядан олинган қуйидаги сурат етиб келган.

Ўшанда ихчам студияда диктор қиз чиқиб, ҳозир қайси фильмлардан парчалар эфирга узатилишини айтган, сўнг кинолардан парчалар кетган. Шунингдек, унинг ортидан концерт қўйиб беришган, бунда овоз оддий патефондан янграган.

Қизиғи шундаки, контент узатишнинг янгича – телевизион форматига қарамасдан, ўшанда аудиторияга «Ҳурматли радиотомошабинлар» («Дорогие радиозрители») дея мурожаат этишган.

ЎҚИНГ: LCD-телевизор ва монитор экранидаги доғларни осон кетказишнинг энг арзон усули