Hyundai қуёш панелли автомобиль ишлаб чиқарди

Hyundai қуёш панелли автомобиль ишлаб чиқарди

Hyundai компанияси Sonata номли гибрид автомобилининг томига қуёш панели ўнатилган янги талқинини яратди. Бу панеллар аккумулятор қувватланишига қўшимчасифатидах хизмат қилади.

Корейс компаниясининг таъкидлашича, агар қуёш панелидан кунига олти соатдан фойдаланилса, автомобиль талаб қиладиган қувватнинг 60% ини ишлаб чиқариш мумкин бўлади. Панеллар машинанинг 1,300 км йўл босиб ўтишига етарли энергия ишлаб чиқара олади, дея қўшимча қилинди. Компания, шунингдек, бошқа автомобиллари томига ҳам қуёш панели ўрнатноқчилигини маълум қилди. Бироқ бу бошқа моделларда қўшимча жиҳат сифатида татбиқ қилинади. Яъни Hyundai'нинг бошқа моделли автомашиналарининг икки: қуёш панелли ва панелсиз версиялари мавжуд бўлади.

Автомибилларга энергия ишлаб чиқара оладиган панеллар ўрнатиш ёқилғи самарадорлигини ошириб, ҳавога карбонат ангидрид газининг чиқарилишини камайтиради. Компаниядагилар, шунингдек, ўрта ҳажмли Sonata'да энергиядан имкон қадар самарали фойдаланишни таъминловчи такомиллаштирилган двигатель назорати тизими ҳам бўлишини айтмоқда. Digital Trends янгиликлар сайти журналисти Стивен Эделштейн (Stephen Edelstein) шундай ёзади: "Sonata каби гибридларда тўлиқ электрлашган автомобиллардагига қараганда кичикроқ аккумулятор бўлади, шунинг учун қуёш панелли том автомобилни зарядлаш борасида туб бурилиш ясайди. Қуёш панеллари машина нархини баландроқ, вазнини эса оғирроқ қилиб юборади. Бироқ уларнинг қанчалик самарадор эканлиги номаълум".

Hyundai иккинчи авлод ярим шаффоф қуёш панеллари устида ҳам ишламоқда. Бу панеллар автомобиль салони ёруғроқ бўлиши учун ёруғлик ўтказа олади.

Қуёш панелли Sonata Шимолий Америка ва Кореяда сотувга қўйилади. Компания уни бошқа ҳудудларда сотишни режалаштираётгани йўқ. Унинг нархи ҳам маълум қилинмаган.

Автомобиль ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар жамияти (SMMT) ўтган ойда эълон қилган маълумотларга кўра, Буюк Британияда камроқ карбонат ангидрид чиқарувчи ва гибрид автомобилар савдоси охириги икки йилдан ортиқроқ давр ичида биринчи марта пасайди.
SMMT бунда қонунларнинг чигал эканлиги ҳамда гибридлар учун субсидияларнинг муддатидан олдин олиб ташланганлигини айбдор қилиб кўрсатмоқда.

Hyundai машиналар томига қуёш панели ўрнатган биринчи компания эмас. Қуёш энергиясида ҳаракаталана олувчи автомобиллар сирасига Toyota Prius ҳамда люкс-класс Karma Revero'лар ҳам киради. Уларнинг панелсиз версиялари ҳам мавжуд.


Бундан ташқари, айни дамда Lightyear ("Ёруғлик йили") голланд стартапи томида ва олд капотида қуёш панели ўрнатиладиган электромобил устида ишламоқда.

Lightyear One машинаси 2021 йилда сотувга чиқади ва нархи 149,000 евро бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Teslaʼнинг бизга кераги йўқ – энди Андижонда ҳам электромобиль ишлаб чиқарилади!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.