Ичкарида нима бор: Ер ядроси ҳақида

  •   Saroy
  •  3669
  •  23.10.2018 11:29

Ичкарида нима бор: Ер ядроси ҳақида

Она сайёрамизнинг ядроси қаттиқ экани аллақачон исботланган.

Австралиялик олимлар ер ядросида суриладиган тўлқинни аниқлашга муваффақ бўлдилар. Мазкур кашфиёт Ер сайёрасининг ядроси суюқ эмас, аксинча қаттиқ эканини тасдиқлайди. Чунки бундай ўзгарувчанлик фақат қаттиқ жисмда тарқала олади. Ушбу кашфиёт муаллифлари Австралия миллий университети олимлари Хрвое Ткальчич ва Тхан-Сон Пхамларнинг таъкидлашича,   ўзининг эластиклиги ва бошқа жиҳатлари билан Ер ядроси олтин ёки платинани эслатади.

ЎҚИНГ: Ер сайёрасининг дастлабки даврлари: ҳаёт тўқ қизил рангда кечган

Кўпчиллик олимлар томонидан ернинг ядроси қаттиқлиги ХХ асрнинг биринчи ярмида айтилган эди. Лекин суриладиган тўлқин бу фикрларни  тўғридан тоғри тасдиқлай олмайди. Ткальчич ва Тхан-Сон Пхам уларни тўлқинланадиган майдонни коррелеяция қилиш усули билан қайд этишган. Зилзиладан кейин иккита сейсмодатчиклар ёрдамида маълумотларнинг бир-бирига мослиги баҳоланади ва шулар асосида коррелограмм яратилади. Олимларнинг ўзлари бунга «Ернинг сейсмик қолипи» деб тавсиф беришмоқда.

Ушбу янги маълумотлар геофизикларнинг сайёрамиз эволюциясига бўлган қарашларни ўзгартиришга қодир. «Ички ядрони вақт капсуласи, дейиш мумкин. Уни тушунганимиздан кейин Ер қандай шаклланганини тушунамиз», — дейди Ткальчич.

ЎҚИНГ: Ер Қуёшга максимал даражада яқинлашади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.