Ичкаридан нигоҳ: Galaxy S10+ флагманини «жонли» видеода очиб, қисмларга ажратиб кўрсатишди!

  •   DiMaX
  •  859
  •  07.03.2019 10:52

Ичкаридан нигоҳ: Galaxy S10+ флагманини «жонли» видеода очиб, қисмларга ажратиб кўрсатишди!

iFixit компанияси экспертлари Samsung компаниясининг энг сўнгги ва илғор флагманини очиб кўришди. Смартфоннинг қисмларидан ҳар бирининг кўриниши, жойлашуви кабиларни суратга ва видеога тушириб, сайтга чиқаришди.

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ таннархи аниқланди: Samsung уни икки баравардан ошиққа сотяпти!

Samsung’нинг янги флагманлари аввалгиларига нисбатан ўзгача тузилишга эканлигини таъкидлаш керак. Аввало, уларда бармоқ изи сканерининг янгича – ультратовушли тури қўлланган. Қолаверса, олд камера «тешик» дисплей  остига жойланган. Айнан «катта» – Galaxy S10+ моделида эса селфи-камера иккита датчикдан иборат.

Дисплейнинг пастки қисмига интеграция қилинган ультратовушли бармоқ изи сканери жудаям кичкина бўлиб чиқди. Бу – асосий платадаги чипга маҳкамланувчи шлейфга эга ихчам модул экан.

Galaxy S10+ флагманини очиб кўрган iFixit экспертлари унга таъмирга яроқлилиги бўйича 10 баллдан 3 балл қўйишди. Тўғри, улар камераларнинг, қулоқчин тирқишининг ва динамикнинг модулли тузилмасини ижобий баҳолашди. Бироқ USB Type-C порти асосий платага пайвандланган, тағин смартфоннинг аккумуляторини ҳам алмаштириш қийин.

ЎҚИНГ: «ЖОНЛИ» ВИДЕО: Galaxy S10’ни аёвсиз тирнаб-букиб синаб кўришди

iFixit мутахассислари яна стандарт Galaxy S10 ва «ҳамёнбоп» Galaxy S10e смартфонларини ҳам очиб кўришди. Улар ҳам, худди «катта» флагман каби, таъмирга яроқлилигига кўра 3 балл олишди.

Шунингдек, сайтимизда бошқа оммабоп қурилмаларнинг ҳам iFixit экспертлари томонидан очиб кўрилганлиги акс эттирилган видеоли бир қатор мақолалар эълон қилинган.

Мана, Galaxy S10+ флагманини очиб кўриш жараёнининг тўлиқ видеосини томоша қилинг:

Айтиш керакки, 8/128 гигабайтлик тезкор/доимий хотирага эга Galaxy S10 флагманини аллақачон Terashop.uz интернет-дўконимиздан 9 825 000 сўм эвазига сотиб олиш имкони мавжуд. Шунингдек, ҳозирда мазкур интернет-дўкондан товар харид қилсангиз, «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа ҳам эга бўлишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ автономликда iPhone XS Max’га енгилди, лекин иккаласини ҳам бошқа хитойликнинг бултурги флагмани «ер тишлатди»!