Ички ишлар вазири ижтимоий тармоқларни мунтазам кузатиб келмоқда

  •   DiMaX
  •  1783
  •  16.01.2019 13:28

Ички ишлар вазири ижтимоий тармоқларни мунтазам кузатиб келмоқда

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйишга ҳаракат қилинмоқда. Буни Ички ишлар вазири ЎзА мухбири билан суҳбати давомида таъкидлаган.

ЎҚИНГ: ИИВ 1 ноябрдан интернетни туну кун кузатмоқда

Хабарга кўра, ҳудудларда Ички ишлар вазирининг сайёр қабуллари ташкил қилиниб, муаммолар ҳудуднинг ўзида ўрганилмоқда. 2018 йилда 6 минг 200 дан зиёд фуқаролар билан учрашувлар ўтказилиб, 3 минг 504 нафар фуқароларнинг мурожаатларидаги масалалар ижобий ҳал этилган.

Шу билан бирга, 86 минг 523 нафар фуқаролар ички ишлар органларининг раҳбарлари томонидан шахсан қабул қилинган. Тизим бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг 393 минг 493 мурожаати кўриб чиқилган.

Интернет тармоқларида вазирлик, унинг соҳавий хизматлари ҳамда таркибий бўлинмаларининг веб-сайтлари, Facеbook, Telegram саҳифалари очилиши орқали фуқароларимиз ортиқча оворагарчилигининг олди олиниб, уларга ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан тезкорлик билан малакали маълумот олиш имконияти яратилди.

ЎҚИНГ: Энди метрога киришда ИИБ ходимлари турмайди!

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида, аҳоли гавжум бўлган жойларга ҳудудлардаги ички ишлар бўлинмалари раҳбарларининг телефон рақамлари мавжуд маълумотлар ўрнатилди.

Жамоатчилик ёрдамида аҳоли билан бевосита мулоқотнинг йўлга қўйилиши, секторларга жалб қилинган ходимлар томонидан фуқароларнинг муаммоларини улар мурожаат қилишидан олдин аниқлаб, бартараф этиш чоралари кўрилгани натижасида мурожаатлар сони 127 мингтага камайган.

Шунингдек, Ички ишлар вазири ЎзА мухбири билан суҳбати давомида: «Биз интернет тармоқларини мунтазам равишда кузатиб бориб, ички ишлар ходимларига нисбатан билдирилган ҳар бир фикрнинг асослилигини текшириб, синчковлик билан ўрганамиз. Сафимизни нопок ходимлардан тозалашга қаратилган тадбирлар келгусида ҳам қатъиятлилик билан давом эттирилади», деган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонлик Facebook фойдаланувчиси бўҳтони учун жиноий жавобгарликка тортилади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!