Ички ишлар вазирлиги ЙҲХБ платформаси бузилиши бўйича расмий муносабат билдирди

Ички ишлар вазирлиги ЙҲХБ платформаси бузилиши бўйича расмий муносабат билдирди

Бир неча соат аввал Terabayt.Uz сайти ўзининг расмий Telegram саҳифасида ЙҲХБ сайти бузилганлиги ҳақида энг биринчи бўлиб хабар берган эди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби эса келтирилган маълумотлар ҳақиқатга мос келмаслигини айтиб, уларнинг нотўғри эканлигини тасдиқлади.

Маълум бўлишича, ҳозирги кунда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ сайти мавжуд эмас. 2018 йилда ИИББ ЙҲХБ сайтини юритиш учун тест режимида платформа ишлаб чиқилган, лекин ўрнатилган талабларга, шу жумладан хавфсизлик нормаларига жавоб бермаганлиги учун сайт фаолияти тўхтатилган.

"Ички ишлар вазирлигининг барча расмий ресурсларини хавфсизлиги тўлиқ таъминланган" дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Tesla ўзининг симсиз қувватлаш платформасини сотувга чиқарди