“ICT Week Uzbekistan – 2022” Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

“ICT Week Uzbekistan – 2022” Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Жорий йилнинг 24 октабр куни йилнинг асосий тадбирларидан бири – “ICTWEEK Uzbekistan 2022” – ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги  бошланади.

Ахборот-коммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлиги ва дастурий таъминот бозорини ривожлантиришни янада рағбатлантириш, Ўзбекистонни ахборот технологиялари соҳасидаги минтақавий марказ – IT-хабга айлантириш, республикада рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш натижасида эришилган ютуқлар, имконият ва имтиёзларни намойиш этиш, амалий натижалар, ривожланиш тенденсияларини муҳокама қилиш мақсадида “ICTWEEK Uzbekistan” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигини 2022 йил 24-27 октабр кунлари ўтказиш режалаштирилган.

Тадбир Самарқанд шаҳридаги “Silk road Samarqand” янги халқаро туризм маркази ҳудудида йирик хорижий ва маҳаллий компаниялар ўзларининг янги технологик ечимларини тақдим этадилар.

“ICTWEEK 2022” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги 2004 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинмоқда. Охирги 18 йил давомида ушбу тадбир анъанавий тарзда бир қатор ихтисослашган тадбирларни ягона форматда бирлаштириб келади.

Мазкур АКТ ҳафталиги доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган:

– “ICTWEEK Uzbekistan” саммити – Ўзбекистон Республикасида ахборот технологиялари соҳасида эришилган натижалар ва ислоҳотларни муҳокамасига қаратилган тадбир;

– “Digital Eurasia” форуми – ахборот технологиялари соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш масалалари ва ушбу соҳадаги муҳим ислоҳотларни муҳокама қилишга қаратилган халқаро тадбир;

–“ICTEXPO” кўргазмаси – ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида миллий ва халқаро ишланмалар ва ютуқларни намойиш этишга қаратилган халқаро кўргазма;

- “BPO саммити” - масофадан хизматларни кўрсатиш оуцорсинг йўналишида юқори тажрибага эга йирик халқаро IT компаниялари ўзаро тажриба алмашади.

- “IT-таълим саммити” – IT таълим йўналишидаги жаҳон тажрибаларини ҳаётга тадбиқ этиш масалалари муҳокама қилинади

 “CIO SUMMIT” – IT соҳасида нодавлат нотижорат компаниялари ва давлат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлик учрашуви.

 Шунингдек,

– Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик (АСъҲҲ) ташкилоти Алоқа маъмуриятлари раҳбарлари Кенгаши ва АСъҲҲ қошидаги МДҲга аъзо давлатларнинг ахборотлаштириш бўйича Мувофиқлаштируви кенгашининг навбатдаги қўшма йиғилиши (АСъҲҲнинг 30 йиллигига бағишланган АСъҲҲ Кенгаши йиғилиши);

– Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг АКТ соҳасига масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг навбатдаги йиғилиши;

– Халқаро электралоқа иттифоқининг “Рақамли трансформация орқали рақамли экотизимларни ривожлантириш мавзусида МДҲ давлатлари учун семинари.

Жами 4000 кв.м майдонда ташкил этиладиган “ICTEXPO” кўргазмасида жами 100 дан зиёд хорижий ва маҳаллий компаниялар иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбирда 60 дан ортиқ хорижий йирик компаниялар – Meta, Plug and Play, Nokia, ZTE, Huawei, Innotech, Yandex, Astana hub ҳамда Беларус Республикасининг “Юқори технологиялар парки”  ва IT Park резидентлари, ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги маҳаллий йирик компаниялар – Uzcard, Payme, Uzbektelecom, Uzinfocom, Unicon компаниялари қатнашади.

Асосий электрон ресурслар:

Веб-сайт: https://www.ictweek.uz/uz

Instagram: https://instagram.com/ictweek_uzbekistan_2022?igshid=Y2ZmNzg0YzQ=

Facebook: https://www.facebook.com/ictweekuzb2022