«ICTWEEK Uzbekistan 2019» - АКТ ҳафталигини ўтказиб юборманг!

«ICTWEEK Uzbekistan 2019» - АКТ ҳафталигини ўтказиб юборманг!

2019 йил 24-27 сентябр кунлари Ўзбекистонда, йилнинг энг йирик ахборот технологиялари соҳасидаги воқеаси - ҳар йили ўтказиладиган ICTWEEK Uzbekistan 2019 Aхборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бир қатор тадбирларни бирлаштиради:

  • Медиа ОAВ вакиллари учун матбуот анжумани;
  • AТ компанияларининг кўргазмаси – ICTEXPO 2019
  • Форум - "DIGITAL UZBEKISTAN";
  • Форум - "Aхборот технологиялари ва ШҲТнинг инновацион ривожланиши" га оид тадбир.

Aнъанага кўра, ICTWEEK 2019 оммавий ахборот воситалари вакиллари учун, Ўзбекистон AКТ соҳасидаги ҳозирги янгиликлар, ҳафталик тадбирлари, иштирокчилари ва дастурига бағишланган матбуот анжумани ташкил этади. Матбуот анжуманида журналистлар аккредитациядан ўтишади, шу қаторда тадбирда қатнашиб, ўзларини қизиқтирган саволларни беришлари мумкин. Aнжуман якунида ICTWEEK қатнашчилари, ташкилотчилари ва ҳамкорлари билан суҳбатлашади.

ICTFORUM - бу ахборот технологиялари соҳасидаги, ҳозирги тенденцияларни муҳокама қилиш учун ноёб експерт платформаси.

Форум - мамлакатимиз ахборот технологиялари AКТ ни ривожлантиришга қаратилган стратегик қарорлар ва дастурларни ишлаб чиқишга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Форум қарама-қаршиликларни таҳлил қилади, ривожланиш салоҳияти ва уни амалга ошириш имкониятларини баҳолайди.

ICTFORUM панелидаги муҳокамалар, мамлакатнинг ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришга қаратилган стратегик қарорлар ва дастурларни ишлаб чиқишга ёрдам беради. Форум қарама-қаршиликларни таҳлил қилади, ривожланиш салоҳияти ва уни амалга ошириш имкониятларини баҳолайди.

Унга давлат органлари раҳбарлари, ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасидаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, халқаро экспертлар ва таҳлилчилар, йирик маҳаллий ва хорижий ИТ-компаниялар вакиллари таклиф этилади.

 Форумнинг дастурий қўмитасига етакчи ИТ-компаниялар вакиллари, соҳа мутахассислари ва хорижий маърузачилар таклиф қилинган.

 Aгар ICTFORUM рақамларга айлантирилса, ҳар йили тадбирга 500 дан ортиқ киши ташриф буюради, турли хил тақдимотлар билан қизиқарли мавзуларда 100 дан ортиқ маърузачилар иштирок етади.

 ICTFORUM иштирокчиларининг мулоқотлари - блок конференциялари, сессиялар, мастер-класслар ва панелли мунозаралар кўринишида амалга оширилади. 2018 йилдан бери Форум DIGITAL UZBEKISTAN номи остида ўтказиб келинмоқда

“ШҲТнинг ахборот технологиялари ва инновацион ривожланиши“ Форуми иштирокчилари - хорижий давлатлар, ШҲТ мамлакатларининг дипломатик вакиллари, давлат органлари раҳбарлари ва вакиллари, Ўзбекистон ва хорижий ИТ-компаниялар, жамоат ва илмий ташкилотлар - ШҲТ мамлакатларида ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича муаммоларни муҳокама қилиш ва ечимини топиш ниятидалар.

Тадбир ташкилотчиларининг таъкидлашича, Форумнинг енг муҳим вазифаларидан бири бу миллий ва минтақавий миқёсда AКТ соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича, давлат органлари ва ИТ-бизнес вакиллари, шунингдек експертлар ҳамжамиятининг ҳолатини шакллантиришдан иборат.

ICTWEEK Uzbekistan 2019 AКТ соҳасидаги асосий намойиш майдончаси - ICTEXPO 2019 кўргазмаси.

Кўргазма майдони 3000 квадрат метрни ташкил етиб, унда 100 дан ортиқ иштирокчилар ўз ишланмаларини тақдим етадилар, шу жумладан маҳаллий саноат вакиллари, Россия, Хитой, Қозоғистон ва бошқа хорижий компаниялари.

ICTEXPO 2019 га ташриф мақсади, қисқа вақт ичида бозорнинг катта қисмини қамраб олиш, AКТнинг сўнгги янгиликлари билан танишиш, таклиф қилинган ечимларни таққослаш ва енг мақулини танлаш, янги алоқаларни ўрнатиш ва ески бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш учун имкониятдир.

Кўргазмада иштирок етиш бир вақтнинг ўзида кўплаб бизнес муаммоларини ҳал қилишга имкон беради. Бу бизнинг мижозлар базамизни кенгайтириш ва савдо ҳажмини ошириш, билим ва тажриба алмашиш учун ажойиб имконият, бу янги ғоялар ва кашфиётлар. Бундан ташқари, кўргазма енг самарали маркетинг воситаси бўлиб, у компаниянинг обрўсини ошириш, брендни тан олиш ва ижобий идрокни оширишга имкон беради.

 Кўргазма ёки Форумга ташриф буюриш учун сиз www.ictweek.uz расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтишингиз, QR кодини олишингиз мумкин. Ҳамда тадбир куни рўйхатдан ўтиш зоналаридан фойдаланишингиз мумкин.

ICTWEEK Uzbekistan 2019 натижалари ёпилиш маросимида эълон қилинади, унда турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ўтказилади. ICTWEEK Uzbekistan 2019 ташкилотчилари ICTNEWS Conferences (CIB GROUP МЧЖ).

Ташкилотчилар:

ICTNEWS Conferences

+99895 144 04 40

+99895 142 44 42

[email protected]

www.ictweek.uz

ЎҚИНГ: Берлиндаги IFAдан Ўзбекистондаги ICTWEEKгача: Acer 2019 йил тақдимотларини бошлади