ICTWEEK Uzbekistan ҳафталиги старт олди: сиз ҳам иштирок этинг!

ICTWEEK Uzbekistan ҳафталиги старт олди: сиз ҳам иштирок этинг!

Бугун пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида ICTWEEK Uzbekistan 2017 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида Ҳафталик ташкилий қўмитаси оммавий ахборот воситалари вакилларига лойиҳанинг мақсади, тадбирлар ҳамда кутилаётган натижалар хусусида маълумот берди.

18-22 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган "ICTWEEK-2017" ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги Ўзбекистон IТ-соҳасининг йирик анъанавий воқеаси ҳисобланиб, соҳанинг қатор йўналишларидаги тадбирларни ягона форматда жам қилгани билан аҳамиятлидир.

2004 йилдан бошлаб ўтказиб келинаётган ICTWEEK Uzbekistan ҳафталиги доирасида ахборот технологияларига оид Саммит ҳамда Форум, 3 кунлик Кўргазма, шунингдек, ихтисослашган тадбирлар, тақдимотлар, акциялар ва муҳокамалар соҳа ислоҳотларини сарҳисоб қилиш, халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирокида натижаларни таҳлил қилиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилаб олиш, аҳолини соҳа янгиликлари билан таништиришда йирик воқеа ҳисобланади.

Ҳафталик тадбирлари билан танишинг:

ICTWEEK UZBEKISTAN 2017 DASTURI 

18 SENTABR

19 SENTABR

20 SENTABR

21 SENTABR

22 SENTABR

Matbuot-anjumani

XBM, “Toshkent” zali

(15:00-16:00)

ICTEXPO

«O‘zekspomarkaz» MKM ning №1- va №5-pavilonlari

(Birinchi kun – 14:00-18:00, qolgan kunlari – 9:00-18:00)

Tantanali yopilish marosimi

 

 

ICTSUMMIT

 «O‘zekspomarkaz» MKM Konferens-zali

(9:30-13:00)

ICTFORUM*

«O‘zekspomarkaz» MKM Konferens-zali

(9:30-18:00)

Ko‘rgazma ishtirokchilarining taqdimotlari

«O‘zekspomarkaz» MKM ning №5-paviloni

(9:30-18:00)

Central Asia Robotics Challenge

«O‘zekspomarkaz» MKM ning atriumi

(birinchi kun – 14:00-18:00, boshqa kunlar – 9:00-18:00)

CIOSUMMIT

«O‘zekspomarkaz» MKM Konferens-zali

(14:30-17:30)

 

Yuqori darajali aloqa sohasida axborot jamiyatini rivojlantirish bo‘yicha mintaqaviy hamkorlik jamiyatining Ishchi guruh majlisi

XBM, “Navoiy” zali

(9:30-17:00)

ХЭИ нинг ҳудудий семинар-тренинги

ХБМ, “Навоий” зали

(9:30-17:00)

Yevropa Xavfsizlik va hamkorlik tashkilotinig xalqaro anjumani

XBM, “Navoiy” zali

(22.09-23.09, 9:30-17:00)

 

*ICTFORUM 2017’NING MAVZULAR BO‘YIChA BO‘LIMLARI 

20 SENTABR

E-GOVERNMENT UZBEKISTAN («O‘zekspomarkaz» MKM, Konferens-zal. Vaqti: 9:30-13:30)

MOLIYAVIY JABHADA RAQAMLAShTIRISh ( «O‘zekspomarkaz» MKM, Konferens-zal. Vaqti: 14:30-18:30)

21 SENTABR

AXBOROT TEXNOLOGIYaLARI INFRATUZILMASI ( «O‘zekspomarkaz» MKM, Konferens-zal. Vaqti: 9:30-13:30)

AXBOROT XAVFSIZLIGI ( «O‘zekspomarkaz» MKM, Konferens-zal. Vaqti: 14:30-18:30)

2015 йилдан бошлаб тадбирларни ташкил қилишда татбиқ қилиб келинган формат жорий йилда тубдан ўзгарди. Янгича услуб Ҳафталик тадбирларининг тузилишини такомиллаштириш ва самарали ташкил қилиш, жумладан ҳам иштирокчи ва ташриф буюрувчилар учун қулайлаштиришни кўзлайди. Шу мақсадда бу йил барча тадбирлар «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуаси ҳудудида ўтказилмоқда. Қулай жойлашув, замонавий кўргазма жиҳозлари, юқори даражадаги хизмат кўрсатиш бир ҳафатлик йирик лойиҳани муваффақиятли амалга оширишда қўл келади.

Жорий йилда АКТ Ҳафталигини ташкил этишда ҳукуматнинг алоҳида кўмаги ва қўллаб-қувватлаши кўрсатилди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йилнинг 5 июлида қарор имзоланиб, масъул ташкилотларнинг иштироки белгилаб берилди. Қарор ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ҳамда дастурий таъминот бозорини ривожлантириш, мамлакатимизда “электрон ҳукумат” тизимини жорий қилишнинг имконият ва афзалликларини намойиш қилиш, шунингдек соҳани ривожлантиришда халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга йўналтирилган.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари Ҳафталик юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб йўлладилар.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.