ID-карта учун Ягона портал орқали ариза топшириш мумкин

  •   DiMaX
  •  1618
  •  06.01.2021 17:02

ID-карта учун Ягона портал орқали ариза топшириш мумкин

Ўтган йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 129-сонли «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Биз эса бу ўзгаришнинг бўлиши ҳақида ҳали 2018 йилдаёқ хабар берган эдик. Шунингдек...

ЎҚИНГ: ID-карталарнинг тўлов миқдори ва тайёрланиш муддати маълум бўлди (видео)

Маълумки, жорий йилдан бошлаб Республикамиз аҳолиси биометрик паспортларини ID-картага алмаштириш жараёни бошланди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизматининг таъкидлашича, уни олиш учун онлайн ариза берса бўлади.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Ягона портал тизимига янги хизмат жорий этилди. Фуқароларимиз Ягона портал – my.gov.uz орқали биометрик паспортни ID-картага алмаштириш учун ариза топширишлари мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: https://my.gov.uz/uz/service/378

ID-карта ҳақида тўлиқ маълумот олиш ва биометрик паспортни ID-картага алмаштиришга Ягона Портал орқали ариза топшириш жараёни билан танишиб чиқиш учун вазирликнинг YouTube-каналига киринг: https://youtu.be/BTGQm1UVpFw

ЎҚИНГ: Биометрик паспорт ўрнига олинадиган ID-карта ҳақида батафсил маълумот

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!