ID-картали ҳайдовчи ЙПХ ходимига ушбу ҳужжатларни кўрсатиши шарт эмас! (+видео)
Вазирлар Маҳкамасининг қарор билан 1 сентябрдан бошлаб ID-карталари мавжуд ҳайдовчилардан айрим ҳужжатлар талаб қилинмайди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилди.
ЎҚИНГ: Бу оператор хизматларига энди ID-карта ёрдамида ҳам улана оласиз!
Қарорга кўра, ҳайдовчининг ID-картаси бўлса, қуйидаги ҳужжатларни ундан талаб этиш тартиби бекор қилинади:
- автомототранспорт воситасини бошқариш учун нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома;
- автомототранспорт техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот;
- автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга, яъни қорайтиришга рухсатнома.
Маълум қилинишича, ИИВ ЙҲХББ томонидан «e-Protokol» ахборот тизими такомиллаштирилиб, йўл патруль ходимларига хизматда фойдаланиш учун бириктирилган планшетлар ёрдамида ID-картани ўқиш орқали фуқаронинг маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилди.
ЎҚИНГ: Иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотни энди тез ва бепул – онлайн тарзда олишингиз м
19 майдан бошлаб ID-карта ёрдамида текшириш амалиёти Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилди.
«ID-карта орқали текширилганда, маълумотлар аниқланмаган ёки тизимда узилишлар бўлган ҳолатларда барча ҳайдовчилардан инспекторга ушбу ҳужжатларни аслини тақдим этишиларини, шунингдек вазиятни тўғри тушунишларини сўраб қоламиз», – дейилади хабарда.
ЎҚИНГ: ID-карта – универсал паспорт: барча маълумотлар битта картада (+видеоқўлланма)