ID-картали ҳайдовчи ЙПХ ходимига ушбу ҳужжатларни кўрсатиши шарт эмас! (+видео)

  •   DiMaX
  •  680
  •  19.05.2021 17:29

ID-картали ҳайдовчи ЙПХ ходимига ушбу ҳужжатларни кўрсатиши шарт эмас! (+видео)

Вазирлар Маҳкамасининг қарор билан 1 сентябрдан бошлаб ID-карталари мавжуд ҳайдовчилардан айрим ҳужжатлар талаб қилинмайди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилди.

ЎҚИНГ: Бу оператор хизматларига энди ID-карта ёрдамида ҳам улана оласиз!

Қарорга кўра, ҳайдовчининг ID-картаси бўлса, қуйидаги ҳужжатларни ундан талаб этиш тартиби бекор қилинади:

  • автомототранспорт воситасини бошқариш учун нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома;
  • автомототранспорт техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот;
  • автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга, яъни қорайтиришга рухсатнома.

Маълум қилинишича, ИИВ ЙҲХББ томонидан «e-Protokol» ахборот тизими такомиллаштирилиб, йўл патруль ходимларига хизматда фойдаланиш учун бириктирилган планшетлар ёрдамида ID-картани ўқиш орқали фуқаронинг маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилди.

ЎҚИНГ: Иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотни энди тез ва бепул – онлайн тарзда олишингиз м

19 майдан бошлаб ID-карта ёрдамида текшириш амалиёти Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилди.

«ID-карта орқали текширилганда, маълумотлар аниқланмаган ёки тизимда узилишлар бўлган ҳолатларда барча ҳайдовчилардан инспекторга ушбу ҳужжатларни аслини тақдим этишиларини, шунингдек вазиятни тўғри тушунишларини сўраб қоламиз», – дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: ID-карта – универсал паспорт: барча маълумотлар битта картада (+видеоқўлланма)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.