IFA-2016: Alcatel автоном VR-шлемни тақдим қилди

IFA-2016: Alcatel автоном VR-шлемни тақдим қилди

Айни вақтда саноатда мавжуд виртуал реаллик шлемлари икки хил тоифага бўлинади: Oculus Rift ёки HTC Vive каби шлемлар компьютерга уланган ҳолда ишлатилса, Samsung Gear VR ёки Google Cardboard шлемлари смартфон билан бирга қўлланилади.

sm.DSC_2834.750

Айни пайтда Берлинда ўтказилаётган IFA-2016 кўргазмасида TCL Communication компанияси Alcatel Vision бренди остида компьютер ва смартфонга уланмасдан автоном режимда ишлайдиган VR-шлемни намойиш қилди. Шлем тармоққа уланиш учун LTE ва Wi-Fi модулларига эга, шунингдек, Bluetooth алоқасини ҳам қўллаб-қувватлайди.

 

Alcatel Vision шлемига ҳар бири 3,8 дюйм бўлган Full HD аниқлигидаги иккита AMOLED экран ўрнатилган, қурилма 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотирага эга. Бундан ташқари, акселерометр, гироскоп ва яқинлик сенсори билан таъминланган. Аккумулятор сиғими -3200 мА/ст. Гаджетдан фойдаланиш қулай бўлиши учун батареяни шлемнинг орқа тарафига ўрнатишган. Автоном ишлаш вақти 3 соатни ташкил этади.

sm.DSC_2832.750

Alcatel Vision шлемининг намойиш бурчаги – 120˚, тўхтатиш коэффициенти – 20 мс. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, ҳар иккала бирлик айни вақтда шлемлар бозоридаги юқори кўрсаткич ҳисобланади. Шлем Android операцион тизимида ишлайди.

sm.DSC_2833.750

TCL компанияси шлемнинг ташқи дизайнини янада кучайтиришини маълум қилган. Alcatel Vision шу йилнинг 4-чорагида Хитойда сотувга чиқарилади. Тахминий нархи – 500-600 доллар.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!