IFA-2016: Кўк ва қизил рангдаги Huawei P9 тақдим этилди

IFA-2016: Кўк ва қизил рангдаги Huawei P9 тақдим этилди

Берлинда 5-марта бўлиб ўтаётган йирик IFA-2016 кўргазмасида хитойлик гигант 2 та смартфон (Nova ва Nova Plus) ва битта планшетни (MediaPad M3) намойиш этиши ҳақида хабар берган эдик. Аммо компания юқорида номи келтирилган гаджетлардан ташқари, кўк ва қизил рангдаги Huawei P9 флагманини ҳам мухлислар эътиборига ҳавола этди. Ушбу иккита янги рангдаги смартфонлар 549 евро нархда сотувга чиқарилади.

1472734177237

Huawei P9 ва P9 Plus флагманларининг тақдимоти шу йилнинг апрель ойида ўтказилган эди. Гаджет Leica компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган иккитали асосий камерага эга.

Huawei P9 тўлиқ металл корпус билан ўралган. Смартфоннинг қалинлиги бор-йўғи 6, 95 миллиметрни ташкил этади.

1472734199270

Смартфонга 5,2 дюймли Full HD (1080 x 1920 пиксель) аниқлигидаги IPS экран ўрнатилган. Гаджетнинг олд камераси – 8 МП. Huawei P9 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотирага эга бўлиб, Kirin 955 процессорида ишлайди. Аккумулятор сиғими – 3000 мА/ст.

Компания кўк ва қизил рангли версиялар ҳам харидорларга ёқишини таъкидламоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!