IFA-2016: TP-LINK компаниясидан иккита смартфон

IFA-2016: TP-LINK компаниясидан иккита смартфон

Бу йилги IFA кўргазмаси ҳар йилгидан ҳам кутилмаган янгиликларга бой ўтяпти. Ҳаммамизга Wi-Fi рутер ва бошқа шу каби қурилмалар билан яхши таниш бўлган TP-LINK компанияси тўлиқ металл корпусли Neffos Х1 ва Neffos X1 Max смартфонларини тақдим қилди.

Neffos X1 Max – 7,75 мм, Neffos X1 эса 7,95 мм қалинликка эга.

Ҳар иккала смартфоннинг дисплейи TDDI (touch and display driver integration) технологияси бўйича ишланган бўлиб, у экран оғирлигини енгиллаштириш ва ламинацияланган юза қалинлигини 0,2 миллиметрга камайтириш имкониятини беради.

Neffos X1 Max 5,5 дюймли Full HD аниқликдаги, 2.5D Corning Gorilla Glass технологияси билан ҳимояланган дисплейга эга.  Neffos X1 гаджетига эса 5,0 дюймли HD (293,7 ppi) экран ўрнатилган.

Иккала модель 8-ядроли MediaTek Helio P10 процессорида ишлайди, 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира билан таъминланган. Шунингдек, хотира сиғимини 128 ГБгача бўлган microSD-карта билан кенгайтириш мумкин. Смартфонлар  LTE тармоқ ва икки диапазонли  Wi-Fi модулларини қўллаб-қувватлайди.

1

Ҳимоя тизими бармоқ изи сканери билан кучайтирилган. Гаджетлар Android 6.0 Marshmallow версиясида фаолият юритади.

Камераларга келсак, Neffos Х1 ва Neffos X1 Max Sony компаниясидан 13 МПли асосий (диафрагма – f/2.0) ва 5 МПли PDAF автофокус технологияси қўлланган олд камералар билан таъминланган. Асосий камерада  HDR, Time Lapse и панорама режимлари кўзда тутилган.

Neffos X1 Max батареясининг сиғими – 3000 мА/ст бўлиб, смартфон 30 дақиқада 50% қувватланиши мумкин. Neffos X1 эса 2250 мА/ст сиғимли батареяга эга.

a2

Манбаларда Neffos X1 – 199 евро, Neffos X1 Max эса 249 евро нархида сотилиши тўғрисида маълумот берилган. Гаджетлар шу йилнинг тўртинчи чорагидан бошлаб сотувга чиқарилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.