IFA 2018: «ақлли» будильник сизни ёқимли овоз, майин ёруғлик ва хушбўй ҳид билан уйғотади

  •   Saroy
  •  1031
  •  04.09.2018 16:29

IFA 2018:  «ақлли» будильник сизни ёқимли овоз, майин ёруғлик ва хушбўй ҳид билан уйғотади

Будильник — Бу эрталаб уйғотишнинг ёқимсиз воситаси, қолаверса у соғлиқ учун ҳам зарарли дейишади.  Мюнхен университетининг яқинда олиб борган тадқиқотлари натижаларига кўра, будильниклар «ижтимоий жетлагларга» ёки организм ички соатининг атрофдаги ҳаёт ритми билан келиша олмаслигига сабаб бўлар экан (иш кунлари эрта турасиз ва дам олиш кунлари уйқуга тўйишингиз керак).

ЎҚИНГ:Юқори технология қурбонлари: роботлар, смартфонлар, видеоўйинлар

Шу боис ҳам французларнинг  Bescent стартапи Берлин кўргазмасида ушбу масаланинг  миттигина ечимини таклиф этмоқда. У  Sensorwake Trio будильниги бўлиб, сизни тўшагингиздан бир вақтнинг ўзида мулойим овоз чиқариб, ёқимли ҳид таратиб ва ёруғлик билан эркалаб уйғотади. Тўшакдан бундай қулайликлар билан туриш кимга ҳам ёқмайди дейсиз?.

Sensorwake Trio таркибига тўққиз хилдан зиёд  ёқимли ҳид таратувчи капсула жойлашган. Капсула  ялпиз, денгиз соҳили, арча барглари, энди пиширилган маккажўхори, кўл, боғ, шоколад, капучино, апельсин шарбати ва атиргул ҳидларини таратади. Ҳид бир ярим метр атрофидаги майдонга  тарқалади. Битта идиши бир ойга етади.

ЎҚИНГ:Samsung ўз «ақлли» соатларини арзонлаштирди

Ҳидлардан ташқари, Sensorwake Trio милтиллаб турадиган ёруғлик элементи ва динамик билан жиҳозланган ва беш хил оҳанг чиқаради. Гаджет иккита аромат капсуласи билан  79 доллар туради. 12 ароматдан ташкил топган комплект 99 доллар. 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!