IFA 2018: кўргазманинг энг асосий гаджет ва технологиялари

  •   Saroy
  •  625
  •  06.09.2018 15:59

IFA 2018: кўргазманинг энг асосий гаджет ва технологиялари

IFA 2018 халқаро кўргазмаси ниҳоясига етди, энди хулосага навбат. Қуйида кўргазманинг асосий воқеасига айланган ишланмалардан намуналар келтирилди.  Sony’дан кутилмаган флагман, LG ва Samsung компаниялардан илк 8K телевизорлари,  Huawei’дан инновацион чип. бу гаджетлар ва технологиялар яқин йилларда ҳамманинг оғзига тушади.

Смартфонлар

Янги Sony Xperia XZ3 флагмани  Xperia XZ2’нинг енгил варианти бўлиб кўринади, аммо ҳамма янгилик унинг ичида: «сезувчи» гранлар пайдо бўлган, суратга олиш сифати ошган, мутлақо янги 2K OLED дисплейи дунёда энг зўри ҳисобланади.

Ҳақиқатан ҳам ушбу гаджет ажойиб чиқарилган ва жуда чиройли ишланган. Бемалол  Samsung Galaxy S9 билан беллаша олади. Нархи Европада — 799 евро. Samsung Galaxy S9  бошида 50 еврога қиммат эди.

Хитойнинг ZTE компанияси АҚШнинг санкцияларидан қутилиб, ўзининг ZTE Axon 9 Pro флагмани билан  IFA 2018 кўргазмасига  дадил кириб келди. Ташқи томондан у iPhone X нусхаси, ичида эса қиммат Snapdragon 845.

Европада  ZTE Axon 9 Pro  650 евро —  қиммат, аобатта.

Ноутбуклар

Сиз ўйлайсизки,  қалин-юпқалиги  билан фақат смартфонлар баҳслашади деб. Асло ундай эмас,  ноутбуклар ҳам бу борада бир-бири билан рақобатга киришган. ASUS ультрабукларнинг янгиланган линейкасини намойиш қилди. ASUS Zenbook 13, 14 ва 15 дунёдаги энг юқори нисбатдаги экран майдони билан мақтана олади.  Олд панели — 95%! Ҳатто  Huawei Matebook X ҳам ундан 4 фоизга ортда қолди.

Янги Zenbook’нинг яна бир зўр жиҳати — инфрақизил камерасидир (қоронғуда юзга қараб блокдан ечади) ва тачпадда виртуаль рақамли блок

Lenovo’да рокировка амалга оширилди:  YOGA линейкаси энди қиммат ультрабук ва трансформерга айланди. Lenovo YOGA C930 — флагман трансформери.

Технологиялар

Huawei компанияси Samsung ва Apple компанияларни орқада қолдириб, дунёдаги энг биринчи 7 нанометрли Kirin 980. Прцессорини чиқарди.  Бу нима дегани? Юқори иш самарадорлиги, кам электристеъмоли, маълумотларни тезкор узатиш. Техпроцесси алмаштирилгани муҳим қадам бўлди. Kirin 980 да чиқадиган илк смартфон ҳам Huawei Mate 20 бўлиши кутилмоқда.

Acer Windows Mixed Reality платформаси билан экспериментни давом эттиради. Компания ўзининг аралаштирилган реаллик Acer OJO 500’нинг иккинчи гарнитурасини намойиш қилди, илк бор у алоҳида-алоҳида. Кимгадир бошқа биров кийган шлемни кийиш ёқмас. OJO 500 эса осон тозаланади. Ичида иккита экран. Гарнитуранинг нархи 499 евро.

Аудио

Sony WH-1000XM3 симсиз қулоқчинлари ҳақиқий меломанлар учун: ташқи овозлардан тўлиқ ажратади, ҳатто одам товушидан ҳам. WH-1000XM3 аввалги моделига ўхшайди, лекин енгилроқ. 30 соат ишлайди.

HARMAN кучли аудио-анонс ўтказди. Компания Harman Kardon Citation’нинг қиммат линейкасини кўрсатди. Бу уй кинотеатр ёки мультирум йиғса бўладиган 8 та қурилма ҳисобланади. Барчаси Google Assistant’ни қўллаб қувватлайди.

IFA 2018 кўргазмасида Citation стенд-квартираси кўрсатилди. Жуда зўр кўринади: биринчидан, дизайни — мебель колонкаси билан. Иккинчидан, товуш: ҳатто саундбар ва тўлиқ акустика деворни зириллатиб юборади.

Harman Kardon Citation 2019 йилда сотувга чиқади. Бир жуфт Tower 2499 еврога айланади, саундбар — 999 евро, Citation хаблари 399 ва 649 евро тегишлича.

Телевизорлар

Бу йил LG ва Samsung бир вақтнинг ўзида кўргазмага ўзларининг илк 8K телевизорларини олиб келишди.

Samsung бир йўла тўртта  QLED-панели Samsung Q900R’ни келтирган.  Уларнинг формати: 65, 75, 82 ва 85 дюймли.  8K контенти ҳозирча оз. Телевизорлар сентябрда сотувга чиқади, нархи номаълум.

LG ҳам ўзининг  8K LG OLED TV   қурилмасини намойиш қилди. Унда LG Alpha 9 процессори ўрнатилган. Ҳозирча сотувга чиқарилмайди, шу боис тавсифи ҳам, нархи ҳам маълум қилингани йўқ.