IFA 2019: Дунёдаги энг қудратли ноутбук тақдим этилди, видеокартасининг ўзи 4000 доллар туради!

  •   DiMaX
  •  1283
  •  05.09.2019 14:51

IFA 2019: Дунёдаги энг қудратли ноутбук тақдим этилди, видеокартасининг ўзи 4000 доллар туради!

Берлин шаҳрида ўтказилаётган бу йилги Internationale Funkausstellung Berlin (IFA 2019) кўргазмаси ноутбуклар премьераларига бой бўлаётир. ASUS компанияси ушбу тадбирга олиб келган ProArt StudioBook One модели эса инсоният шу пайтгача яратган ноутбукларнинг энг кучлисидир.

ЎҚИНГ: Алданиб қолманг: ноутбукни очмасдан батареясини текшириш усуллари

Мазкур лаптоп диагоналига 15,6 дюймлик 4K-дисплей билан жиҳозланган. Тасвир аниқлиги 3840х2160 пикселлик бўлиб, экраннинг янгиланиш частотаси 120 Гц.га тенг. Унинг дисплейи Adobe RGB ранг маконини 100% қамраб олган.

ASUS ProArt StudioBook One аппарат таъминоти 5 ГГц.гача такт частотасида ишловчи асосини тўққизинчи авлод Intel Core i9-9980HK процессори ташкил этади.

ЎҚИНГ: Wi-Fi паролини Windows тизимли компьютер ёки ноутбукда аниқлаймиз

Энг бақувват ноутбукнинг тезкор хотираси 32 гигабайтгача бўлиб, доимий хотира сифатида 1 терабайтлик SSD-сақлагич ўрнатилган.

Лекин бу моделда энг асосий қисм бу – видеокарта бўлади. Ноутбук энг кучли профессионал график тезлатгич – нақ 24 гигабайтлик видеохотирага эга Nvidia Quadro RTX 6000 видеокартаси билан таъминланган! Мазкур адаптер Nvidia Turing архитектурали ядроларни ўз ичига олган бўлиб, нурларни реал вақт режимида трассировка қилиб бера олади. Шундай экан, ушбу ноутбук ёрдамида энг зўр ва замонавий контентларни яратиш мумкин, жумладан – 8K-видео ва виртуал муҳит кабиларни.

Ҳатто тўла куч билан ишлаганида ҳам ProArt StudioBook One фойдаланувчининг тиззаси ва бармоқларини куйдириб қўймайди. Унда иссиқликни самарали ҳайдаш мақсадида, марказий ва график процессорлар корпуснинг қопқоғига жойланган. Қопқоғини очишда унинг ички қисми ҳам яна 4.57 даражада ёйилади, натижада ҳаво айланиши яхшиланиб, ноутбук янада самарали совитилади.

ASUS ушбу маҳсулотининг нархини ҳали маълум қилмаган, лекин у жуда қиммат бўлиши аниқ. Ахир, унга ўрнатилган Nvidia Quadro RTX 6000 видеокартасининг ўзи деярли 4000 доллар туради-да! Terashop.uz интернет-дўконимизда эса, бунчалик кучли бўлмаса-да, 2 425 000 сўмдан бошланувчи турли ноутбукларни сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ноутбук танлашда эътиборга олиш керак бўлган 10 жиҳат

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.