IFA 2019: SanDisk тақдим этган 1 терабайтлик SD-карта ҳатто iPhone’дан ҳам қиммат!

  •   DiMaX
  •  597
  •  07.09.2019 10:44

IFA 2019: SanDisk тақдим этган 1 терабайтлик SD-карта ҳатто iPhone’дан ҳам қиммат!

Берлин шаҳрида бўлиб ўтаётган IFA 2019 кўргазмасида Western Digital компанияси SanDisk бренди остидаги янги маҳсулотини намойиш қилди. Бу – ҳажми бир терабайтлик, SDXC форматидаги энг тезкор хотира картасидир.

ЎҚИНГ: CES 2019 кўргазмасида SanDisk нақ 4 терабайтлик USB-флешка тақдим этди!

Янги хотира картасида маълумот ўқиш тезлиги 170 МБ/сониягача, ёзиш тезлиги эса 90 МБ/сониягача боради. Бугунги кунда SD-карталар одатда фотоаппарат ва видеокамераларда қўлланади. Бироқ SanDisk тақдим қилган бу картанинг ўзи битта фотокамера баҳосида – АҚШнинг ўзида 499 доллар туради! Бу нархга яп-янги iPhone 6S ёки iPhone SE сотиб олиш мумкин, шундаям симсиз қулоқчинга етадиган пул ортиб қолади!

Айтиш керакки, бир терабайтлик SD-картани биринчи бўлиб Lexar компанияси чиқарган ва жорий йилнинг январида, CES 2019 кўргазмасида намойиш этган. Бироқ SanDisk маҳсулоти маълумот ўқиш тезлиги бўйича ундан деярли икки карра, ёзиш тезлиги борасида эса 20 МБ/сонияга тезкорроқдир.

Яна бир нарсани таъкидлаб ўтиш керак: бир терабайтлик microSD-карталар ҳам аллақачон сотувга чиққан, улар тўлиқ ўлчамли SD-картадан 50 долларга арзонроқдир. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса турли флешкаларни 59 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: Samsung бутун бошли iPad нархида янги microSD-карта чиқарди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!