IFA 2019'да тақдим қилинган энг яхши смартфонларнинг бештаси билан танишинг

IFA 2019'да тақдим қилинган энг яхши смартфонларнинг бештаси билан танишинг

IFA 2019 кўргазмаси ўз ниҳоясига етган экан, демак, энди йилнинг энг катта техновоқеасидаги тақдимотларни яхшилаб кўздан кечириб чиқиш вақти келди. Берлинда ўтказилган кўргазмада Samsung, Nokia ва Motorola каби йирик компаниялар бир неча янги смартфонларини тақдим қилди ва илк маротаба беш ой олдин пайдо бўлган букламафонлар ҳам кўриниш берди.

IFA 2019 тақдимотларининг жуда катта қисмини арзон нархли смартфонлар ташкил этди. Ўтказилган кўргазма MWC (асосан смартфонларга ихтисослашган йиллик шоу-кўргазма) эмас эди, шунинг учун ҳам юқори тоифа қуриламлари намойиши кутилмаганди ҳам.

Кузнинг илк кунларида бўлиб ўтган улкан воқеада тақдим қилинган ақлли телефонларнинг сизга манзур бўладиганлари рўйхатини қуйида келтириб ўтамиз.

Samsung Galaxy A90 5G

Samsung'нинг бу қурилмаси 5G'да ишловчи илк арзонроқ тоифа смартфонлардандир. Арзон эмас, арзонроқ; ҳар ҳолда, бошқа аксарият 5G мобилларга нисбатан арзонроқ.

Алоқа имкониятларидан ташқари Galaxy A90 5G юқори сифатли Super AMOLED дисплей, 4 500 мА/соат сиғимли аккумулятор, асосий объективи 48 мегапиксел бўлган учта камера модули билан жиҳозланган.

Бу гаджетни яқин келажак учун кўз остингизга олиб қўйсангиз арзийди, айниқса, 5G телефон учун қиммат нарх тўлашни хоҳламасангиз.

Motorola One Zoom

Ўзининг One серия смартфонлари орқали Motorola ўрта тоифа сегменти иштиқбозларини ҳайратга солиш ҳаракатида. Ушбу оиланинг энг сўнгги вакили эса Motorola One Zoom'дир.

Тўртта камерага эга (номидан ҳам кўриниб турганидек, телефото зум камераси ҳам бор) ушбу смартфон билан сифатли расмлар олиш имкони бўлиши керак. Камера жамланмаси қаторига асосий камера, оптик зум датчиги, ўта кенг бурчакли объектив ҳамда сатҳ камераси киради. Бу билан турли муҳитда ҳам кўнгилдагидек тасвир ҳосил қилиш имкони пайдо бўлади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. One Zoom бошқа хусусиятларга ҳам эга бўлиб, One Vision ва One Action'ларга мос "ука" бўла олади. Бу эса Motorola One серияси жиддий эътибор қаратишга арзишини исботлайди.

Nokia 7.2

Nokia брендининг ҳозирги эгалари бўлмиш HDM Global'дагилар IFA 2019'да иккита телефон тақдим қилди. Мана шу бир жуфт тақдимотдан яхшироғи Nokia 7.2'дир.

Смартфон Nokia мобиллари орасида илк маротаба 48 мегапикселли камерага эга бўлди. Ушбу камера модули қурилмани "қониқарли ўрта тоифа" ёрлиқли смартфондан жиддий ўрта тоифа гаджетига айлантиради.

Смартфоннинг бошқа жиҳатлари ўртача даражада. Лекин Nokia'нинг фотографияга жиддий эътибор қаратаётганини ижобий баҳолаш керак.

Sony Xperia 5

Смартфон Sony Xperia 1'га ўхшайди — дизайни ва техник жиҳатлари деярли бир хил; лекин Xperia 5 бироз кичикроқ.

Смартфоннинг қанчалик муваффақиятли чиқиши унинг нархига боғлиқ, бироқ Motorola бу гаджет учун қанча сўраётганини ҳозирча билмаймиз.

LG GBX ThinQ

Смартфонларига етарлича эътибор қаратилмаётган LG мухлислар қизиқишини қайта уйғотиш учун янгиликлар яратишга ҳаракат қилмоқда. Компаниянинг шу мақсадга қаратилган лойиҳаларидан бири иккита экранли смартфонлардир.

LG G8X ThinQ ҳам қўш экранга эга. Бошқача қилиб, бу смартфонни букламафон дейиш ҳам мумкин. Демак, энди Samsung ёки Huawei'ларнинг букламафоналарини кутиб ўтиришга хожат йўқ.

Умуман олганда, LG'нинг ушбу қурилмаси хусусиятлари даражаси турлича. Масалан, экран ўта зўр эмас, иккинчи экранни очганингизда дизайни бироз қўпол бўлиши мумкин. Ваҳоланки, агар қўш экран технологияси оммалашса, LG бу борада етакчи бўлиши аниқ.

Хўш, иннайкейин-чи?

Юқорида сизга қизиқ бўлади, деб ўйлаганимиз бешта смартфонни келтириб ўтдик. Булардан ташқари, Nokia 6.2, Moto E6 Plus, TSL Plex'лар ҳам шу кўргазмадан жой олди. Агар энг хунук ном учун мукофот бўлганда, F(x)tec Pro1'ни шу мукофот билан тақдирлар эдик. Бу телефоннинг ўзига хослиги унинг экран ортидан пастга тушувчи моддий клавиатурасидир. Агар эски телефонлардаги ушбу жиҳатни соғинган бўлсангиз, бу премиум гаджетга эътибор қаратишингизни маслаҳат берган бўлардик.

ЎҚИНГ: Энг зўр Android смартфонлари рўйхати билан танишинг (2019 йил, куз)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.