iFixit мутахассислари Google Pixel XL смартфонини бўлакларга ажратишди

iFixit мутахассислари Google Pixel XL смартфонини бўлакларга ажратишди

Янги чиққан смартфонларни бўлакларга ажратиб, уларнинг таъмирланиш имкониятларини текширадиган ва баҳолайдиган iFixit лабораториясининг мутахассислари Google Pixel XL моделини ҳам синовдан ўтказишди.

Лаборатория мутахассисларининг фикрича, мазкур моделни осон таъмирлаш мумкин, асосий эҳтиёт қисмлар моноблок шаклида смартфонга жойлаштирилган. Шунинг учун iFixit мутахассислари Google Pixel XL моделининг таъмирланиш даражасига юқори баҳо беришган.

Google Pixel ва XL смартфонлари Тайваннинг HTC компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган. Hi-tech.mail.ru нашрининг ёзишича,  аслида HTC фақат мазкур смартфонлар учун батареяларни тайёрлаган, оператив хотира ва дисплей Samsung томонидан яратилган.

iFixit мутахассислари Google Pixel XL смартфонига энг юқори 10 баллдан 6 балл қўйишди. Таққос учун iPhone 7 Plus’га 7 балл, Samsung Galaxy Note 7 моделига эса корпусдаги конструктив муаммолар 4 балл берилган эди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!