iFixit Samsung Galaxy Note7’ни бўлакларга ажратди

iFixit Samsung Galaxy Note7’ни бўлакларга ажратди

iFixit техножамоасининг мутахассислари Samsung Galaxy Note 7 смартфонида қўлланилган компонентлар билан танишиш мақсадида уни бўлакларга ажратишди.

Маълум бўлишича, фаблетнинг аппарат қисмида Samsung Galaxy S7 / S7 edge смартфонлари билан жуда кўп умумийлик бор экан. Фаблетдаги асосий ўзгаришлардан USB Type-C порти, кўзнинг рангдор пардасини аниқлайдиган учинчи камера ва стилус уясини қайд этиш мумкин.

Шунингдек, iFixit жамоаси ишлаб чиқарувчи фаблетнинг сувга чидамлилигини таъминлаш учун анча куч сафрлаганини эътироф этган. Фаблетдаги микрофон уяси, стилус слоти ва ён томондаги тугмалар сув киришидан яхши ҳимояланган.

Мутахассислар аппаратдаги модулларни осон ва қулай алмаштириш, асосий платани экрандан, батареяни эса платадан ажратмасдан чиқариб олиш имконияти сабабли ишлаб чиқарувчини мақташган.

Аммо орқа панелда ишлатилган кўп миқдордаги елим смартфон қисмларига киришни қийинлаштириши ва таъмирлаш жараёнини мураккаблаштириши аппаратдаги камчилик сифатида келтирилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.