ИИБ самарқандлик блогернинг машинаси ёқиб юборилиши бўйича иш очди

  •   DiMaX
  •  511
  •  21.12.2020 18:24

ИИБ самарқандлик блогернинг машинаси ёқиб юборилиши бўйича иш очди

Самарқандлик автоблогер Б.нинг транспорт воситасига ўт қўйилгани маълум бўлган эди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилишича, бу воқеа юзасидан жиноят иши очилган, деб ёзади Xabar.uz.

ЎҚИНГ: UZIMEI биносидаги «бардак» ҳақида блогер: «Буни ўйлаб топганлар – ислоҳотларнинг душмани!»

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматига кўра, 16 декабрь куни фуқаро М.Б. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У шу куни соат 02:30 ларда ўзининг яшаш уйи ёнида бўлган автомашинаси номаълум шахс томонидан ёқиб юборилганлигини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 173-моддаси 2-қисм «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎҚИНГ: «UzAutoMotors»га қарши кампания бошлаган блогер Ички ишлар бўлимига чақирилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!