ИИВ қидирилаётган жиноятчилар ҳақидаги маълумотларни Facebook тармоғига жойлаштиради

ИИВ қидирилаётган жиноятчилар ҳақидаги маълумотларни Facebook тармоғига жойлаштиради

Ўзбекистон ИИВ  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан республика миқёсида ва халқаро қидирувга берилган жиноятчилар ҳақидаги маълумотларни ижтимоий тармоқларда жойлаштиради, деб ёзмоқда Sof.uz Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизовга асосланган ҳолда.

“Яқин вақт ичида яна бир чорани қўллашни режалаштирганмиз, барча турдаги террорчилар, жиноятчиларга нисбатан халқаро қидирув эълон қиламиз ва бошқа мамлакатда уларга иш, жой берган ҳар бир фуқаро уларнинг кимлигини билиши учун Facebookдаги ижтимоий каналлар орқали улар ҳақидаги маълумотларни тарқатамиз. Шундай қиламиз, деб ўйлайман”, — деди Азизов.

Тошкентдаги Халқаро матбуот клубида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев белгилаб берган Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича стратегиянинг ички ишлар органлари фаолиятига бағишланган анжуман ўтказилди.

Унда ички ишлар вазири Абдусалом Азизов, Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ бошлиғи Холматжон Сайдалиев, Тошкент ШИИББ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамов иштирок этди. Йиғилишда шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, нодавлат нотижорат ташкилотлари, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, “Камолот” ЁИҲ, “Маҳалла” жамоатчилик фонди ва бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!